«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2019, 09:45
ЎЗO‘Z

Электр тармоқлари ходими МИБ инспекторини калтаклаб, ёнидаги пулларини ўғирлаб кетди

12 июн, 13:30 1 115 Жамият
Электр тармоқлари ходими МИБ инспекторини калтаклаб, ёнидаги пулларини ўғирлаб кетди
Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қарздор фуқаролар томонидан калтакланиши ҳақда тез-тез хабарлар тарқалади. Бу сафар Каттақўрғон туманида туман электр тармоқлари ходими Мажбурий ижро бюроси инспекторини калтаклагани ҳақда маълумот тарқалди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Каттақўрғон туман электр тармоқлари корхонаси ходими Ю.Н маст ҳолатда ўзига тегишли «Nexia» автомашинасида туманнинг Кадан қўрғончасидан ўтувчи ички йўлида бошқариб кетаётганда таниш МИБ инспекторини кўриб қолган. МИБ ходимига ўзини ёрдамчи кўрсатиб, ноқонуний электрга уланган истеъмолчини билиши, истаса кўрсатишини айтади.

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш – ўғирлик. МИБ инспектори дарров рози бўлиб машинага ўтиради. Аммо чеккароқ жойга борганда машина тўхтайди ва электр тармоқлари ходими «Мана сенга ноқонуний «точка» деганча МИБ инспекторига ташланади. Инспекторга бир неча мушт тушириб, унинг хизмат формасини йиртиб ҳам юборади.

Электр тармоқлари ходими шунингдек, инспекторнинг хизматда фойдаланиб келаётган сумкасини, уяли телефонини, аҳолидан йиғилган 4 млн. 800 минг сўм нақд пулларини олиб қўйиб, ҳодиса жойдан қочиб кетади.

Тезкор тадбирлар натижасида зўравон ва талончи Ю.Н. маст ҳолатда қишлоқ четидаги қабристон ёнида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр манбаига "ўзбошимчалик билан" уланган истеъмолчи фош қилинди 10 июн, 18:02
  • 143 миллион сўмдан кўп маблағни ўзлаштириб юборган банк ходимлари қўлга олинди 18 дек, 07:58
  • Фарғонада ўзини “МИБ ходими” деб таништирган фирибгар қўлга тушди 10 окт, 10:11
  • Электр энергияси тармоғига ноқонуний уланиш жинояти юзасидан 25 сен, 18:08
  • Андижонлик хонадон эгаси мажбурий ижро бюроси ходимини пичоқлаб ташлади 22 июл, 17:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сиз етакчимисиз ёки ўзингизни шунчаки етакчидек тутяпсизми? 26 июн, 09:10 86
  • Буюк Британияда 222 килограммлик аёл ўз дафн маросимига тайёргарлик кўриб қўйди 26 июн, 08:45 222
  • ДСҚ: «Харид чекини талаб қилинг, совринга эга бўласиз» 26 июн, 08:20 201
  • 19 долларлик нонушта. 9 йил аввал Обама Медведевни бургер билан меҳмон қилганди 26 июн, 07:45 265
  • Зеленскийнинг президент лавозимидаги биринчи маоши 485 доллар бўлди 26 июн, 07:09 220
  • ЙПХ ходимлари ҳуқуқбузарлигини «фош этиш» тақиқланиши мумкин 26 июн, 06:35 401
  • Рустам Азимовга янги ўринбосар тайинланди 26 июн, 06:00 739
  • Ўзбекистон ОАВни амалда ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлида 26 июн, 00:23 227
  • Хронофаглар: улар ким ва нимаси билан хавфли? 25 июн, 23:58 510
  • ЙПХ ходимлари таъқиб қилиняпти, дўппосланяпти, ҳақорат қилиняпти… Бунга ким айбдор? (видео) 25 июн, 23:35 928
  • Бўлимлар