«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:05
ЎЗO‘Z

Тошкент пропискаси: мен енгдим, йўқ енгилган эканман...

12 июн, 07:45 2 838 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент пропискаси: мен енгдим, йўқ енгилган эканман... Ички ишлар вазирлиги мутасаддиларининг ахборот беришича, 2019 йилда Тошкент шаҳрида 16 минг 785 нафар фуқаро доимий пропискага қўйилибди.

Тасаввур қиляпман. Бу одамларнинг хурсандлигини, қувонч ва алам аралаш кўз ёшлари дув-дув тўкилаётганини. Ҳойнаҳой, ўзларини еттинчи осмонда учиб юргандек ҳис қилишгандир. Паспортига шу етишиш қийин печать улгур босилгач, дунёда ундан бахтли одам бўлмаганиям аниқ...

Сабаби, бу ҳис ўзимгаям бегона эмас. Ўн беш йил деганда Тошкент пропискасига эга бўлганман! Шунча йил-а?! Лаш-лушимни орқалаб кетишга ғурур қурғур бўйин бермаганди-да!

Ҳа, мен енгдим. Сухтаси совуқ участкавойлар босган штрафларни мардонавор тўлаб енгдим.

Ҳомиладор хотинимни рўйхатга қўймай тайсаллаган олмисоқ докторларнинг куракка турмайдиган талаблари ноқонунийлигини исботлаб, ютдим. Боламни боғчага қабул қилмаган мудиранинг қонун доирасида танобини тортиб, ғалаба қилдим.

Йўқ, йўқ, енгилган эканман, аслида. Прописка балоси ҳали дунёни идрок этишга улгурмаган гўдакларимни жуда эрта улғайтириб қўйган экан.

Болаларимни ўз уйига ўғри мушукдек пусиб кириб-чиқишига мажбурлаган экан. Эшик қўнғироғи жиринглаган заҳоти йиғлаётган чақалоғимнинг ҳам овози дарҳол ўчишига, акасининг «тисс» деб бармоғини лабига босиб, укаларини тинчлантиришга одатлантириб қўйганига аҳамият бермаган эканман...

Яхшиямки, шу элда туғилиб-ўсган, шу юрт фуқароси эканмиз. Ҳалиямки, жиноятчи эмасмиз ва қора рўйхатда турмаймиз. Бахтимизки, олий маълумотли, давлат ишида ишлаймиз.

Энди айтинг, биргина прописка важидан фуқароларни шундай хўрлаш адолатданми? Нега Конституция билан кафолатланган ҳуқуқимиз бунчалик паймол қилинади?

Ишонаманки, Тошкенти азимда юз минглаб одамлар ҳали-ҳамон шундай ҳадик билан шу зайл яшамоқда. Уларнинг сабри яна қанчага етаркан-а?!.

Манба: t.me




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 229
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар