«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:45
ЎЗO‘Z

Шерзод Шерматов: «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди»

12 июн, 06:35 4 806 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерзод Шерматов: «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди» Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дарё»га берган интервьюсида мажбурий мактаб формаси 2019—2020 ўқув йилида ихтиёрий бўлиб, бу ҳақда Ҳукумат тагишли қарор қабул қилишини маълум қилди.

«Формани жуда кўп муҳокома қилса бўлади. Ижобий томонини ҳам, салбий томонини ҳам. Лекин, шошилиш керак эмас. Бизда озгина шошиш бўлаяпти. Мактаб формаси ўтган йили мажбурий эмас, ихтиёрий бўлди. Янги ўқув йилида мажбурий қилсак, шошилиш бўлиб қолади», – дейди Шерзод Шерматов.

Вазирнинг гапларига кўра, 1-синфдан 11-синфгача мактаб формасини тикиш жуда катта ҳажмни ташкил қилиб, Ўзбекистон тўқимачилик саноати бу вазифани уддалай олишига ҳам саволлар бор.

«Ҳозир биз Вазирлар маҳкамасига қўшимча таклиф тайёрлаяпмиз. Чиққан қарорга ўзгартириш киритиш. Ота-оналар ташвишланмаса бўлади, яқин орада қарор чиқади. Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди. Мактаб формаси босқичма-босқич жорий қилинади», – дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Бундан аввал, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси ўқув йилидан мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши борасида фикр билдириб, мактабларда мавжуд камчиликлар жойларда оғир шароит, кўплаб мактаблар таъмирталаб, ўқув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилишини тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрталиги ҳақида фикр билдирганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар