«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:00
ЎЗO‘Z

Эксперт: Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда нима тўсқинлик қилмоқда?

30 мая, 00:08 3 648 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эксперт: Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда нима тўсқинлик қилмоқда? Россия Коррупцияга қарши курашиш миллий қўмитаси раиси Кирилл Кабанов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда тўсқинлик қилаётган омилларни санаб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”да фармонни имзолади. Фармон билан коррупцияга қарши курашиш давлат дастури, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш ҳисобланади. Шунингдек, фармонга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, татбиқ этилади.

Бундан ташқари, муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади

Россиялик эксперт сўзларига қараганда, Ўзбекистон энг юқори расмий даражада ушбу иллатни таг-томири билан йўқотишга фаол киришди.

“Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишга бўлган мақсадларини фақат олқишлаш мумкин, лекин кўпгина омиллар ҳозирча реал натижаларга тўсқинлик қилмоқда. Бундай мамлакатлар учун анъанавий ошна-оғайнигарчилик моделидан дарҳол замонавий ёндашувга ўтиш жуда қийин.

Аслини олганда, мамлакатда биз 2000-йиллар бошида Россияда кузатган жараёнлар ривожланмоқда: суд ва маъмурий тизимдаги ислоҳотлар, мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ва ҳоказолар. Қозоғистон бу соҳада яхши натижаларга эришди. Шундай қилиб, Ўзбекистон қўшни давлатлар тажрибасини қўллаган ҳолда бой берилганларни қайтариб олиши осонроқ бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас”
, - дейди Кабанов.

Унинг сўзларига кўра, ривожланаётган давлатлар аллақачон коррупция миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солишини англаб етишган, шунинг учун бу иллатга қарши курашиш глобал савдо ва бошқа лойиҳаларда иштирок этаётган давлатларнинг умумий вазифасидир.

Ёшлар ўртасида коррупцияга қарши иш олиб боришга тўхталадиган бўлсак, Кабанов бу ғояни қўллаб-қувватлади. Ёш авлод онгига бу иллатнинг нақадар зарарли эканлиги сингдиргандан сўнг коррупцияга янада самарали қарши курашиш мумкин бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар