«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 10:16
ЎЗO‘Z

Вазир 11-синфни битирган 279 минг нафар ўқувчига табрик йўллади

25 мая, 12:03 3 060 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазир 11-синфни битирган 279 минг нафар ўқувчига табрик йўллади Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб битирувчилари, уларнинг ота-оналари, ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади.

“Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар, азиз ўқувчилар, ҳурматли ота-оналар!

Мана, яна бир ўқув йили ортда қолди. Бугун республикамиздаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” янграб, 279 минг нафар ўқувчиларимиз 11 йиллик таълим тизимига қайта ўтганимиздан кейинги илк битирувчиларга айланадилар. Уларнинг ҳаётида янги саҳифа очилиб, катта ҳаётга учирма бўлишади.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар даври бошланди. Шу билан бирга, ҳали олдимизда бажарилиши лозим бўлган улкан вазифалар кўп ва келгусида уларни ҳам босқичма-босқич ҳал этиб борамиз. Бу борада бизга яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси дастуриламал бўлиши, шубҳасиз.

Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар!

Ўтган ўқув йили давомида қийин ва масъулиятли ишни амалга оширдингиз — фарзандларимизга билим бердингиз ҳамда уларни тарбияладингиз. Айни дамда ўқувчиларимизнинг олдида якуний имтиҳонлар ва олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари турибди, ҳеч шубҳасиз, уларнинг ютуқларида сизларнинг ҳам катта ҳиссангиз бор.

Азиз битирувчилар!

Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади.

Қаерда бўлманг, мактаб партасида олган билимларингиз сизга қўл келишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга умид қиламан. Ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга аминман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, иш ва ўқишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман!

Мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлингиздаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин! Билим олишда ҳамиша давом этинг!” - дейилади вазир табригида.

Бундан олдин, мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” фақатгина 1- ва 11-синфлар иштирокида 1 соат давомида ўтказилиши хабар қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 44
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 67
  • Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди 15 апр, 19:46 46
  • Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди 15 апр, 18:28 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 15
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 25
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 43
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 75
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 24
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 72
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 254
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 123
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 159
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 115
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Бўлимлар