«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:00
ЎЗO‘Z

Ёнаётган автомобилми ё одамларнинг ризқи? (видео)

25 мая, 09:10 4 606 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёнаётган автомобилми ё одамларнинг ризқи? (видео) «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатилган, кундуз кунлари автомобиль чироқларини ёқиб юриш мавзусига бағишланган «Муносабат» кўрсатуви кўплаб фикрлар, мулоҳазалар ва саволларни келтириб чиқарди, деб ёзади телеграмдаги «Қўшни маҳалла» канали.

Айтилишича, ушбу қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган. Аммо унда иштирок этган 55 (!) киши унга қандай муносабат билдирганидан ЙҲХББ раҳбарларининг хабари йўқ. Энг қизиғи, депутатнинг айтишича, унга билдирилган таклифларнинг бирортаси инобатга олинмаган. Барибир айтганингни қилар экансан, уни муҳокама қилиб, «публикага ўйнаш»га не ҳожат?!

Шу ўринда кичик бир мулоҳаза: агар regulation.gov.uz порталига қўйилган лойиҳа аудиторияси етарли бўлмаса уни қайта муҳокамага қўйиш ёки муддати узайтириш керак эмасми? Чунки муҳокамага қўйилган лойиҳа чиндан муҳокама қилиниши керак, бизнингча.

Мақсад халқаро стандартлар бўлса нега биринчи навбатда бу талаб автомобиль ишлаб чиқарувчиларига қўйилмади? Нега автомобиль ва одамларга бу қарор талабларига мослашиш учун вақт ва имконият берилмади?

Кундуз кунлари чироқ ёқиб юришга автомобилларнинг техник имконияти талабга жавоб бермаслигини била туриб, қоидага бўйсунмаган ҳайдовчига «отнинг калласидек» жарима белгилаш қанчалик тўғри?

Ўзбекистонда бир неча миллион автомобиль ҳайдовчиси бўлса, уларнинг катта қисми бу янгиликларни қучоқ очиб қарши олмаган. Бу — ана шунча одамда бугунги сиёсат ва ўзгаришларга норозилик ва ишончсизлик пайдо бўлишига туртки берди, дегани эмасми?

Кўрсатувда депутат Абдурашид Абдухолиқов айтган аччиқ ҳақиқат — кўчада киракашлик қилиб рўзғор тебратадиган, қоидага амал қиламан деб автомобилини куйдирган одамларнинг машинага қўшилиб рўзғори ҳам куймадими?! Бу даҳшат-ку!

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, депутатлардан мана шу ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб этиш талаб қилиняпти. Халқ вакилидан халқ манфаатига зид қарорга қўшилиш талаби қайси мантиққа сиғади?

Бизнингча, бу саволлар очиқ қолиши мумкин эмас. Тегишли органлар бу саволларга албатта жавоб қайтаришидан умидвормиз.

«Муносабат» кўрсатувининг тўлиқ вариантини қуйида томоша қилишингиз мумкин:




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 227
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 137
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 215
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 124
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 109
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 230
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 82
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 113
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Бўлимлар