«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 08:58
ЎЗO‘Z

Олий суд раиси: «Судьяларимизнинг оёғи ердан узилишига йўл қўймаслигимиз керак»

15 мая, 20:17 2 727 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий суд раиси: «Судьяларимизнинг оёғи ердан узилишига йўл қўймаслигимиз керак» Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш» мавзусида журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Олий суд раиси Козимжон Комилов нутқ қилган.

«Аввалари бизнинг эшиклар журналистлар учун ёпиқ эди. Бунинг яширадиган жойи йўқ. Суд соҳасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич ўтаётганини кўрсатиш учун сизларни чақирдик. Тўғрисини айтиш керак, матбуот хизматлари масаласида бизда камчиликлар мавжуд. Вилоятларда матбуот хизматлари йўқ. 57 та вилоят, 607 та туман ва шаҳар судлари мавжуд. Очиғи, сўнгги бир йилда қилинган ишлар беқиёс.

Журналистларнинг судларга киришига тўсқинликлар олиб ташланди. Асосий масала судда тартиб-қоида бузилмаслигидир. Судья процесс олиб бораётганда журналистлар суднинг ички қоидаларига риоя этиши керак. Президент қарорларидан сўнг, ошкоралик янада оширила бошланди. Брифинг деган тушунчалар пайдо бўлди. Бизда ишларнинг 40 фоизи сайёр судларда кўрилмоқда. Очиқлик масаласига келсак, шанба куни – Олий судда очиқ эшиклар куни.

Ҳозир энг катта масала – халқимизнинг ҳуқуқий онгини ошириш. Бу жуда оғир кечяпти. Икки масала бизни қийнамоқда: берилаётган материалларнинг ҳаққонийлиги ва ҳали кучга кирмаган қарор ёки ҳукмни тарқатиш. Бунга кимнинг ҳаққи бор. Андижонда мудҳиш, жуда ҳам оғир жиноят содир этилганди. Бу бир оила ва жамият фожиаси. Сизларнинг ёзишингизга, камчиликларни кўрсатишингизга ҳеч қаршилик йўқ. Лекин ҳуқуқий масалаларда журналистларимизга етарли билимлар керак. Шу пайтгача ҳеч қайси ташкилотдан «мутахассисларимни ўқитиб беринг» дейдигани топилмади.

Суд мажлисида журналистлар иштироки бўйича Низом ишлаб чиқсак, бу нотўғри бўлар экан. Низом бу фақат бир ташкилот учун бўлади. Бизда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» ва «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар мавжуд. Буларнинг ҳаммасини кўриб чиқиб, ислоҳ қилсак ва умумлаштириб журналистларга берсак тўғри бўлади.

Ҳозир қонунлар ўрганиб чиқиб, улар устида ишлар кетмоқда. Қайси қонун ишламоқда, қайсилари йўқ кўриб чиқяпмиз.

Судьяларнинг ҳаммаси ҳам қўнгилдагидек деб айта олмайман. Судъяларимизларнинг оёғи ердан узилишига йўл қўймаслигимиз керак. Улар очиқ ва самимий бўлиши керак. Биз нафақат журналистларни, судьяларни ҳам ўқитишимиз керак экан. Журналистик қонун-қоидаларни ўргатишимиз керак.

Бизнинг соҳада ҳар куни ўқиш керак. Айтишади-ку, юрист ва шифокор доим ўқиши керак. Инсон тақдирини ҳал қилиш осон эмас. 17 йил мобайнида Олий суд иш кўрмаган. Ишлар вилоятда, туманда кўрилган. Мана эшиклар очилди. Агар бир йилда 50 мингта иш кўрилган бўлса, 17 йил ичида салкам 900 мингга яқин иш кўрилган бўлади. Шунинг 10 фоизи келса, улар билан ишлаш қанақа бўлади биласизми?

Сайёр судларда энди биз сифатга эътибор қаратишни бошладик. Ҳали кўриб чиқилиши керак бўлган ишлар кўп. Масалан, сайёр судда бир отахон келди. Ўғли билан келини жанжаллашган. Натижада эр хотинни урган. У судланиб қолган. Маълум вақт ўтиб, улар ярашишмоқда, лекин судланган ҳолати сақланиб қолмоқда. Судланганлик олиб ташланса оила янада мустаҳкам бўлади. Бўлмаса, эр хотинига ҳар куни маломат қилиши мумкин-ку?

Бизда ярашув институти фақат биринчи инстанцияда сақланиб қолмоқда. Апелляция ва кассацияда бу институт йўқ. Яна бир ҳолат: қонунда энг кичик жазо бу жарима. 90дан ортиқ моддада буни қўллаш мумкин экан. Масалан, бир мактаб директори бутун умр ҳалол ишлаган. Лекин, 50 миллион сўмни нотўғри ишлатган. Еб кетиш бошқа, нотўғри ишлатган бошқа. Сайёр судда шундай одамлар келса ёрдам беролмаймиз. Қонун бунга йўл қўймайди. Агар зарарни қопласа ва жариманинг маълум қисмини тўласа, жазодан озод этилади ва эртага бу хатони қилмайди», дейди Олий суд раиси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 0
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 236
  • Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди 17 апр, 15:38 59
  • Ҳазораспда 31 та жаримаси бор “Cobalt” хатланиб, МИБ биносига жойлаштирилгач, қарздор барча жарималарни тўлади 17 апр, 14:28 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 305
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 103
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 90
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 69
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 100
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 66
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 197
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 294
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 163
  • Бўлимлар