«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2019, 16:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди?

15 май, 19:29 1 972 Жамият
Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди?
Ўзбекистонда пиёз нархи кескин кўтарилди. Бир кило картошка нархи 2000 сўм бўлган бир пайтда, янги етиштирилган пиёз нархининг 3,5 минг сўмлиги айрим экспертларни ажаблантирмаётган бўлса-да, оддий аҳолида учун бу сабзавотнинг салкам 3 баробар қимматлаши кўплаб саволларни юзага келтирди.

Айтганча, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, пиёз мавзуси бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки Украина ва Европа давлатларида ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, интернет нашрларида пиёз борасида ўзбек тадбиркорларига бу йил омад кулиб боққани, Ўзбекистонда бу сабзавотнинг бир тоннасини 300 долларга харид қилиб, ҳар бир тоннадан 700-800 доллар, ёхуд Украинага экспорт қилинган ҳар бир фура пиёздан 15 минг долларгача даромад олиш мумкинлиги ёзилган.

Sputnik мухбири пиёз нархи нега бирдан қимматлади ва қачон сабзавот нархи тушади деган саволлар билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилди.

Вазирликнинг сабзавотлар, картошка ва полизчилик бошқармаси бош мутахассиси Шавкат Бобомуродов, пиёз нархининг кўтарилишини асосан эски ҳосилнинг тугаб бораётгани ва янги пиёзнинг энди етиштирилиб, бозорларга етказиб берилаётганида, дея изоҳлайди.

Мутахассиснинг айтишича, пиёз Ўзбекистонда асосан Сурхондарёда етиштирилади, шунингдек, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ҳам оз миқдорда етиштириш йўлга қўйилган. Бугунги кунда пиёз асосан тўқсонбосди усулида етиштирилиб келинади. 2019 йилда 24500 гектар майдонда 1 миллион 420 минг тонна пиёз етиштириш режалаштирилган. Сабзавот нархи эса июнь-июль ойларига бориб тушиши кутилмоқда.

Пиёзнинг экспортга чиқариладиган ҳажми ҳақида тўхталар экан, Бобомуродов бунда аҳоли йиллик талабидан келиб чиққан ҳолда, истеъмол, захира ҳисоб-китоби олинишини қайд этди.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон йил бошидан буён шу кунга қадар 186 минг тонна пиёз экспорт қилган.

"Аслида пиёз нархининг 3,5 минг бўлиши ҳозирги мавсум учун табиий ҳол. Фермерларга пиёз етиштириш ҳар бир килоси учун 700-800 сўмга тушмоқда. Шу боис, ҳозирги нарх истеъмолчиларни таажжубга солмаслиги керак", - дейди у.

Экспертнинг айтишича, картошка такрорий майдонларда, ҳудудлар иқлимидан келиб чиққан ҳолда плёнка остига экилиши мумкин бўлган бир пайтда, пиёзни бу усулда экиб бўлмайди. Шу боис, эски ҳосил тугаши арафасида ва янгиси энди чиқаётган маҳалда сабзавотлар нархида бир оз қимматлаш юз бериши мумкин.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёз истеъмоли инсон организмига қандай таъсир кўрсатади? 10 дек, 07:58
  • Энди картошка, пиёз, сабзи ва гуручнинг нархи ошмайдими? 26 окт, 20:20
  • Пиёз нархи кескин қимматлашди 24 окт, 22:10
  • Бош вазир картошка ва пиёзнинг нархи билан танишиш учун “Чорсу”га борди 22 май, 22:36
  • Туркманистонда сабзавот нархи ўсмоқда 18 сен, 14:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нега ёш олимларимиз ватанга қайтмаяпти? 25 май, 15:53 1
  • Ботсванада филларни овлашга рухсат берилди (видео) 25 май, 15:15 298
  • Янги иш ҳафтасига тайёрланишнинг 6 усули 25 май, 14:53 127
  • Энди ички бозордаги автомобилларга ҳам кундузги автоматик ёнувчи чироқлар ўрнатилади 25 май, 14:30 383
  • Месси: «ЕЧЛда ғолиб чиқамиз, деб ваъда бермагандим» 25 май, 14:08 242
  • Ўзбекистонда коллежлар хусусийлаштириладими? 25 май, 13:37 337
  • Ташқи ишлар вазирлиги: Хитойдаги талабалар мурожаати назоратга олинди 25 май, 13:14 310
  • Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кескин ва қатъий чоралар кўрилади 25 май, 12:53 302
  • Ички ишлар органлари қандай ҳолатда фуқароларнинг автомобилидан мажбурий тартибда фойдаланади? 25 май, 12:27 334
  • Вазир 11-синфни битирган 279 минг нафар ўқувчига табрик йўллади 25 май, 12:03 210
  • Бўлимлар