«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:54
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

08 мая, 22:43 3 090 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни заргарлик тармоғини ривожлантириш, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Заргарлик маҳсулотлари бутун дунёда талаб юқори бўлган товарлардандир. Жаҳон заргарлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5-6 фоизга ўсаётгани, товар айланмаси 250 миллиард доллардан ошаётгани унинг улкан экспорт салоҳиятидан далолат беради.

Мамлакатимизда бу тармоқ эътибордан четда қолганди. Заргарлик корхоналари асбоб-ускуналарининг 80 фоизи эскирган, айримларида ишлаб чиқариш тўхтаган эди.

Қимматбаҳо металларни заргарларга сотишда ҳам кўплаб чекловлар бор эди. Жорий йил 1 мартдан бошлаб қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчиларга биржа орқали тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилди.

Эндиги мақсад – заргарликни чинакам саноат даражасига олиб чиқиш.

Давлатимиз раҳбари бунинг учун хомашёдан самарали фойдаланиш, тармоққа фаол инвестиция жалб этиб, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш кераклигини таъкидлади.

Тилла, платина ва кумуш нархининг юқорилиги сабабли тизим корхоналари айланма маблағи кўп эмас. Шу боис заргарлик саноатида солиқ юкини қайта кўриб чиқиш, импорт қилинадиган хомашё ва ускуналарни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат заргарлик корхоналарига халқаро брендга эга компаниялар инвестицияларини жалб қилиш, ишлаб чиқарувчилар учун қимматбаҳо металлар харид қилишга имтиёзли кредит ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

Юртимизда заргарлик асосан тақинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Аслида эса бу соҳанинг йўналишлари кўп. Тилладан ясалган соат, ручка ва турли эсдалик совғалари, кумушдан тайёрланган ошхона тўпламлари жаҳон бозорида жуда харидоргир.

Масалан, 4 килограмм кумуш ишлатиладиган битта ошхона тўплами ўртача 4 минг доллар туради. Мамлакатимизда йилига юз тоннадан зиёд кумуш ишлаб чиқарилишини инобатга олсак, бундай маҳсулотлар экспортини бир неча миллион долларга етказиш мумкинлиги ойдинлашади.

Яна бир масала. Ўзбекистонда берилл, аметист, феруза, малахит, лазурит, опал каби қимматбаҳо тошлар захиралари бўлса-да, улар саноат даражасида ўзлаштирилмаган.

Шулардан келиб чиқиб, йиғилишда заргарликнинг барча турларини ривожлантириш, тармоқ учун зарур тошларни ўзлаштиришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда якка тартибдаги заргар-тадбиркорлар ўз маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқига эга эмаслиги сабабли воситачи дўконларга топширишга мажбур бўлмоқда. Шунингдек, асиллик даражасини белгилаш, тайёр заргарлик буюмларини чет элга олиб чиқишга оид тартибларнинг мураккаблиги ҳам аҳоли ва тадбиркорларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Президентимиз мазкур масалаларни ҳал этиш учун заргарлик маҳсулотларини эркин бозорга олиб чиқишдаги тўсиқларни олиб ташлаш, якка тартибда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини бериш зарурлигини таъкидлади.

Асиллик даражасини белгиловчи тамғани маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзи қўйиши, жисмоний шахслар томонидан заргарлик буюмларини чет элга олиб чиқиш тартиби соддалаштирилиши лозимлиги қайд этилди. Чакана савдо нуқталарида заргарлик буюмларини қабул қилиш ва сотишнинг электрон ҳисобини юритиш, ноқонуний савдонинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Йиғилишда берилган топшириқ ва зарур чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси қўйилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 53
  • Шавкат Мирзиёев АҚШлик юқори мартабали амалдорларни қабул қилди 27 мар, 23:36 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар