«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:31
ЎЗO‘Z

ДХАга 1 августдан қандай ҳуқуқлар берилиши мумкин?

26 апр, 17:33 3 428 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХАга 1 августдан қандай ҳуқуқлар берилиши мумкин? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низом тасдиқланиши мумкин.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектларини тугатиш бўйича туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига 2019 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги ҳуқуқлар берилиши мумкин:

- молия-хўжалик фаолиятини бир йил мобайнида амалга оширмаган, шунингдек ихтиёрий тугатиш жараёнини бошламаган ҳамда қарзи мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини уч йил муддатга мажбурий тўхтатиш режимига ўтказиб қўйиш;

- молия-хўжалик фаолиятини бир йил мобайнида амалга оширмаган, қарзи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топиш бўйича суд органларига даъво киритиш;

- фаолияти мажбурий тўхтатилган тадбиркорлик субъектларини Фуқаролик кодексига асосан уч йиллик даъво муддати ўтгандан сўнг давлат реестридан чиқариш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзархив агентлиги томонидан ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини қабул қилишда хизматларнинг амалдаги нархларни пасайтириш чораларини кўради.

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомга кўра қоидалар:
- банклар ва бошқа кредит ташкилотларини;
- шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни;
- давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, уларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик аломатлари бўлган корхоналарни тугатишда қўлланмайди;
- мажбурий тўхтатиш тартиби – фермер хўжаликларига ва давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширган тадбиркорлик субъектларга татбиқ этилмайди.

Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари) ёки ваколатли органи томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
- корхонанинг тугатувчиси ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почтаси);
- аризани қабул қилиш жойи ва муддати;
- корхонани тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрисида ёзувлар қайд этилгандан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.

Корхона муассислари (қатнашчилари) тугатишнинг, тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс эса тўхтатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 133
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар