«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:47
ЎЗO‘Z

«Бозорқўмлар иши» бўйича янги маълумот

17 апр, 18:27 4 158 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бозорқўмлар иши» бўйича янги маълумот Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг иш юритувига жами 23 шахсга нисбатан жиноят иши келиб тушган. Булар Тошкент шаҳрида жойлашган бир неча бозорларда фаолият юритган собиқ мансабдор шахслар.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исломовнинг сўзларига кўра, улар дастлабки тергов органлари томонидан жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айбланган:
- ўзганинг ўзига ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш;
- солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш;
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
- мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
- хизмат сохтакорлиги;
- пора олиш.

Бу иш жорий йилнинг 13 мартида ЖИБ Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримовнинг иш юритувида бошланган. Лекин вақт ўтгач, мазкур судья бошқа давлат хизматига ўтказилган. Сарвар Каримовнинг судьялар олий кенгаши аъзоси этиб тайинлангани муносабати билан ушбу иш бошқа судьянинг юритувига ўтказиб берилган.

Ҳозирга қадар 3 та суд жараёни ўтказилган. Жорий йилнинг 28 мартида икки нафар айбланувчининг вакиллари томонидан судга илтимоснома киритилди. Илтимосномада дастлабки тергов томонидан давлатга нисбатан етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани сабабли уларнинг эҳтиёт чорасини суд тергови вақтида бошқа енгилроқ эҳтиёт чорасига алмаштириш сўралган. Бу илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган. Икки нафар судланувчига нисбатан енгилроқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар