«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:10
ЎЗO‘Z

ТИВ Россияда ишловчи ўзбекларга эслатма билан чиқди

17 апр, 13:39 3 515 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ТИВ Россияда ишловчи ўзбекларга эслатма билан чиқди 2019 йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мамлакат фуқароси Ҳабибулло Ўринбоев мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ТИВ.

У Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидан бўлган укаси Ғолибжоннинг вафот этганини маълум қилди ҳамда унинг жасадини ватанга юборишда ёрдам сўраган. Касаллик туфайли оламдан ўтган ушбу фуқаро 2018 йилнинг март ойидан буён Приморье ўлкасида қонуний равишда яшаган ва ишчи сифатида турли фаолиятлар билан шуғулланган.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан транспорт харажатларининг бир қисмини қоплашда кўмак бериш масаласини муҳокама қилиш учун Консулхона Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси билан боғланган.

Зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, Жамғарма ёрдамида марҳумнинг жасадини акаси Владивосток-Новосибирск-Фарғона йўналишида Ўзбекистонга олиб кетган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти қуйидагилар бўйича эслатма билан чиқди:
Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз чет элда ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Маълумот учун:
Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2).
Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.
Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй.
Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Телеграм канали: @migration_uz.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар