«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 08:23
ЎЗO‘Z

Шайхонтоҳур тумани солиқ «коррупцион ўчоғи» қандай пайдо бўлганди?

16 апр, 23:09 3 106 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шайхонтоҳур тумани солиқ «коррупцион ўчоғи»  қандай пайдо бўлганди? Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ноодатий ҳолатлар аниқланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Таъкидланишича, «А» МЧЖ ҚК ва «Б» МЧЖ (корхона номлари таҳририятга маълум) ўртасида тузилган лизинг шартномасига асосан, «Б» МЧЖ томонидан «А» МЧЖ ҚКдан сотиб олинган жами 1.1 млрд. сўмлик мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар жамланмаси учун 321.6 млн. сўмлик маблағлар тўлаб берилган.

«Б» МЧЖнинг «А» МЧЖ ҚК олдида қолган 848.3 млн. сўмлик лизинг ҳамда бюджет олдида 59.4 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги мавжуд бўлсада, Шайхонтоҳур тумани Давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, «Б» МЧЖнинг гўёки солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи тақдимномани Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритишган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Бунинг натижасида суднинг ҳал қилув қарорига кўра «Б» МЧЖ тугатилиб, «А» МЧЖ ҚКнинг манфаатларига зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан Шайхонтоҳур тумани ДСИ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 24
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 516
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 334
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 62
  • Бўлимлар