«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:44
ЎЗO‘Z

Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлди

12 апр, 16:38 4 175 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлди Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ҳукумат ва Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш, Агентлик тизимига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, матбаа ва ноширлик, кутубхоначилик соҳасини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш масалалари алоҳида қайд этилди.

Кенгайтирилган йиғилишда, шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди – Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Исмоилович Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Авазбек Жабборкулович Ходжиметов, директор ўринбосарлари этиб Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳамда Ғайрат Назарович Бозоров тасдиқланди.

Авазбек Жабборкулович Ходжиметов

Ғайрат Назарович Бозоров
С.Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъул бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 2
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 6
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар