Фото: Ёшлар медиа марказиАйни кунларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси Нью Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида бўлиб турибди.
Куни кеча бу ерда Давлатимиз раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ташаббусига бағишланган муҳокама
ташкил этилди.
Фото: Ёшлар медиа марказиУнда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатидаги позицияси, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида БМТ минбарида туриб гапирди.
Шундан сўнг мамлакатимиз делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Германия каби бир қатор давлатлар делегациялари билан икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
Бугун мазкур мамлакатлар ёшлар ташкилотлари билан Ўзбекистон ёшлари иттифоқи ўртасида икки томонлама алоқаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, делегациямиз Ирландия, Португалия, Австрия, Норвегия, Дания каби давлатлар билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган.