АҚШ давлат департаменти ўтган йилларда қанча ҳамюртимиз Грин кард лотереясига мурожаат қилганини маълум қилди. Унга кўра Грин кард лотереясига мурожаат қилган ўзбекистонликлар 2017 йилда 1 миллион 576 минг кишини ва 2018 йилда эса 2 миллион 114,5 минг кишини ташкил этган.