«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:19
ЎЗO‘Z

Мирзиёев: «Бухоро барча соҳада намуна бўлиши керак. Ҳалоллик, поклик, ижодкорлик нуқтаи назаридан»

01 апр, 10:07 2 800 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев: «Бухоро барча соҳада намуна бўлиши керак. Ҳалоллик, поклик, ижодкорлик нуқтаи назаридан» Президент ўтган йили март ойида Бухоро вилоятига амалга оширилган ташриф чоғида берилган топшириқлар ижроси билан қизиқди.

Президент матолардан кийим-кечак тикиб ишлаб чиқарувчи «Экваториал Чодак Груп» МЧЖда бўлди. Гидропоника усулида замонавий иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи «Бухоро Агро» эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Пахтачиликка асосланган BCT кластерни бориб кўрди. Ипакчилик кластерида бўлган президент бу ерда амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар билан танишар экан, барча вилоятларда тутзорларни кенгайтириш борасида топшириқлар берди.

Бухорода аҳолининг 433 минг гектардан зиёд томорқа ерларида ҳам маҳсулот етиштиришга катта эътибор берилиши лозимлиги таъкидланди.
Бухорони азалдан машҳур қилган қоракўлчилик анъаналарини янги сифат босқичига чиқариш лозимлиги айтилди. Президент мўйначиликни ривожлантириш учун барпо этилган қуён, норка ва шиншила етиштирувчи фермер хўжаликларининг иши билан ҳам танишди.

Президент Когон туманидаги «Тараққиёт» маҳалла фуқаролари йиғини марказида ҳам бўлди. Шу масканда президент вилоятда 35 мингдан зиёд хотин-қизлар иш билан таъминланмагани, хотин-қизлар жиноятчилиги сақланиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Президент бу ҳолат миллий менталитетимизга ётлиги, буюк тарих ва юксак салоҳиятга эга бўлган Бухорога мутлақо ярашмаслигини таъкидлади.

— Жорий йил охиригача аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, иш билан таъминлаш, жиноятчилик содир этмаслиги учун зарур чораларни кўриб, Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан боғлиқ барча масалалар бўйича энг намунали ҳудудга айлантиришимиз керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маҳалла марказида ўқувчи-ёшлар билан самимий мулоқот қилар экан, президент уларга қарата шундай деди:
— Бир соат, бир дақиқа вақтни беҳуда ўтказмаслик керак. Вақтларингни кўпроқ илм олишга сарфласангиз ҳамма соҳанинг билимдонига айланасизлар. Бугун ўз устларингда ишласаларинг эртага ҳаётда мустақил бўласизлар. Олган билим ва эришган натижаларинг билан бошқалардан қудратлироқ бўласизлар. Қайсдир фанни пухта ўзлаштириб, икки-учта хорижий тилни ўргансаларинг ҳозирдан ўзларингга жуда катта моддий асос яратган бўласизлар. Сизларнинг беғубор кўзларингиз жуда катта курашга тайёр эканлигингизни англатиб турибди. Интилиш, изланиш ва курашишдан эринманг.

Президент шундан сўнг Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, хусусан, «Бухоро сити» лойиҳаси билан танишди.
Ташрифнинг иккинчи кунида ўтказилган вилоят фаоллари билан учрашувда шундай деди:
— Одамларнинг фикри ўзгаряптими-йўқми? Ўзбекистонда ҳозирги кунда олиб борилаётган сиёсатни оддий одамлар қандай қабул қилишмоқда. Ҳар бир қилаётган ишимиз халқимиз манфаати учун, албатта.

Бухоро вилоятининг жуда катта имконияти, салоҳияти бор. Икки миллионга яқин олийжаноб халқи бор. Узоқ-узоқ тумандаги фуқароларимиз олиб борилаётган ислоҳотлар менинг ҳудудимга, кўчамга, хонадонимга, шахсан ўзимга қачон манфаат олиб келади, деб кутиб ўтирибди.

Агар манзилли ишларни олиб бормасак, хонадон, шахс билан тўғридан-тўғри ишламасак — натижа бўлмайди. Биз қачон рақобатбардош бўла оламиз: маҳсулотимизнинг сифати зўр бўлса. Қачонки шу маҳсулотни тайёрловчи халқимизнинг илми юқори бўлса.
Бухоро барча соҳада намуна бўлиши керак. Ҳалоллик, поклик, ижодкорлик нуқтаи назаридан.

Вилоятда 2019 йил якунлари қандай бўлишини мен яққол тасаввур қила оламан. Биринчи чорак якунлари бўйича вилоятда 100 миллиарддан зиёд маблағ ўз маҳаллий бюджетида қоляпти. Бир йил аввал 1 миллиард ҳам қолмасди. Лекин бу кўрсаткич ҳам мени қониқтирмайди. Бу ишларни давом эттирсак, чоракликда 250-300 миллиардга, йил якунлари бўйича 1 триллион сўмгача пул ҳокимнинг қўлида қолади, — деди президент.

Президент вилоятда томорқа экинларини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтди.
— Олдин биз томорқа, кичик бизнес дердик. Бир сўм пул бермасдик. Бу ишлар ташвиқот билан бўлмайди, маблағ керак. Шунинг учун биз илк марта 500 миллиардга яқин пул беряпмиз. Уйига келиб иссиқхона қилиб берамиз, лимонни экиб берамиз ва ҳосилни сотиб оламиз. Бу — битта лимон мисолида. Бошқа маҳсулотлар ҳам худди шундай бўлади. Агар биз қуйи поғонадаги аҳолининг харид қобилиятини кучайтирмасак, у свет-газнинг пулини тўлолмайди, боласини ўқита ололмайди, бозорга боролмайди. Биз берадиган маблағ — тайёр пул. Кредит эмас. Кам таъминланган оила кутиб ўтирибди: қачон менинг хонадонимга ҳам ҳаво кирар экан деб. 3-4 гектар боғ ташкил қилиниб, 10 сотихдан одамларга ижарага берилади. Лизинг асосида. Мақсадимиз — бирорта бўш одам бўлмаслиги керак. Булар — халқимизни роизи бўлиши учун амалга ошириладиган чоралар, — деди Ш.Мирзиёев Бухоро вилояти фаоллари билан учрашувда.

Манба: Kun.uz
Мирзиёев, Бухоро




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 65
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 173
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 43
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 250
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 108
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар