«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 15:27
ЎЗO‘Z

Самарқанд: Қизлар бир кунга «Хотин-қизлар қўмитаси раиси»га айланади

24 мар, 21:55 4 124 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд: Қизлар бир кунга «Хотин-қизлар қўмитаси раиси»га айланади Самарқанддаги “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити доирасида қизлар туман, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида бир кунлик амалиёт ўташади. Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида бугун Республика халқ таълими вазирлиги, хотин-қизлар қўмитаси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўз ишини бошлади.

Ўқувчи-қизларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, шунингдек, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш, умумтаълим мактабларидаги “Қизларжон” клублари фаолиятини такомиллаштириш каби мақсадларни кўзлаган саммитда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 14-18 ёшдаги 140 нафар ўқувчи-қиз иштирок этмоқда.

Саммитда “Қизларжон” клуби координаторлари, халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, ҳунармандлик, АКТ соҳаси билан шуғулланаётган ўқувчи-қизлар, инновацион ғоялар муаллифлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ёшлар иттифоқи сардорлари ҳамда профилактик ҳисобдаги тарбияси яхшиланаётган қизлар иштирок этмоқда. Улар тўрт кун давомида гуруҳларга бўлинган ҳолда психологик тренинглар, маҳорат дарслари, ҳунарманд ўқувчи-қизлар маҳсулотлари савдо-ярмаркасида қатнашади.

“Дублёр” лойиҳаси доирасида қизлар туман, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида бир кунлик амалиёт ўтайди.

Машғулотларни олиб бориш учун республикадаги таниқли олималар, фан, маданият ва санъат арбоблари, ҳатто, Америка Қўшма Штатларидан Anoka Ramsey институти профессори, Волф Лауре хоним ташриф буюрган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар