«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:43
ЎЗO‘Z

Жамшид Кенжаев иши бўйича айбланувчиларга ҳукм чиқарилди

13 мар, 17:39 6 947 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жамшид Кенжаев иши бўйича айбланувчиларга ҳукм чиқарилди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида спортчи Жамшид Кенжаевнинг тунги клубда ўлдирилиши билан боғлиқ воқеа юзасидан суд жараёни якунланди.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, суд мажлисида раислик қилган судья Сарвар Каримов айбланувчиларга ҳукм чиқарди.

Хусусан, Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган), Алижон Ҳамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланган) ва Жаҳонгир Ёрқулов(1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Юқоридаги уч нафар шахснинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил-колонияда ўташ белгиланди.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар