«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 15:17
ЎЗO‘Z

Россия авиакомпанияси Ўзбекистондан самолёт сотиб олмоқчи

13 мар, 08:30 5 011 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия авиакомпанияси Ўзбекистондан самолёт сотиб олмоқчи Россиянинг “Якутия” авиакомпанияси Ўзбекистонга Ил-114-100 русумидаги олтита самолётни сотиб олишни таклиф қилди. Уларнинг қиймати тренажёрлар, қўшимча асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлари билан биргаликда 50 миллион долларни ташкил этади.

“Якутия” мансабдорлар ва сенаторларни ушбу харидни қўллаб-қувватлашга чақирган. Бу ҳақда авиакомпания раҳбари Владимир Горбунов маълумотига таяниб ТАСС хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ил-114-100 русумидаги олтита самолётга Канадада ишлаб чиқарилган ва айни пайтга келиб ишлатилмай ётган двигателлар ўрнатилган.

Унинг сўзларига кўра, самолётларнинг сотиб олиниши 2023 йилгача Арктика минтақасига таъминотлар узилиб қолмаслигида қўл келади. 2023 йилдан бошлаб эса рус двигателли Ил-114лар пайдо бўлади.

“Ўзбекистонда Pratt & Whitney фирмаси двигателлари ўрнатилган олтита Ил-114-100 самолёти бор. Красноярскнинг “КрасАвиа” авиакомпанияси билан биз учтасини ололамиз. Ва иккита ҳудудга ушбу самолётда учишни ўргатамиз”, - деди Горбунов.

У гап давлат томонидан субсидияланувчи лизинг компанияси томонидан самолётлар харид қилиниши ва келгусида улар фойдаланишга топширилиши ҳақида кетаётганини айтиб ўтган.

Самолётларнинг қиймати тренажёрлар, қўшимча асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлари билан биргаликда 50 миллион долларни ташкил этади.

Горбуновнинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг Ил-114-100 самолётлари 2006-2013 йиллар давомида ишлаб чиқарилган ва ўтган йилдан бошлаб улардан фойдаланилмаяпти. Чунки йўловчилар оқимининг кўпайиши сабаб улар А320га алмаштирилган.

“Бу Россиянинг тур сертификатига эга Россия самолётларидир. Уларни шунчаки сотиб олиш ва назорат остидаги фойдаланувга топшириш лозим. Агар улар Ёқутистонда учса, унда барча жойда уча олади”, - деди Горбунов. Унинг фикрича, бу Ил-114−300 етказиб берилиши бошланишида рўй бериши мумкин бўлган кўплаб “болалик касалликлари”дан қутқаради.

Ил-114−300 собиқ иттифоқ давридаги Ил-114 самолётининг чуқур модернизацияси ҳисобланади. У йўлак қопламаси бетон ва қаттиқ тупроққа эга бўлмаган аэропортларда фойдаланишга мўлжалланган. Бу эса уни қўллаш доирасини кенгайтиради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил май ойидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ил-114-100 самолётлар эксплуатациясини тўхтатганди. Шундан сўнг МАК ушбу самолётларни сотувга қўйган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар