«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Ҳибсхоналарда сақланаётганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

07 мар, 09:56 3 648 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳибсхоналарда сақланаётганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди “Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.

Низомга мувофиқ, махсус муассасада сақланаётган шахсларга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда уларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатилади.

Шунга кўра, махсус муассасада сақланаётган шахс муассаса тиббиёт ходимларига камераларни ҳар кунги кўздан кечириш вақтида, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса, исталган ходимга тиббий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бунда шахсга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.

Тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилиши мумкин.

Шифокор шахсга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилганда, у шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг махсус хонасига жойлаштириш чораларини кўради.

Махсус хона низомда кўрсатилган талабларга жавоб бериши ва тегишли жиҳозлар, буюм ва ашёлар билан жиҳозланган бўлиши керак

Шахсни тиббий кўрикдан, шунингдек, диагностика ва даволаш стандартлари асосида инструментал ва лаборатор текширувлардан ўтказиш ҳамда давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг махсус хонасида тиббий ёрдам кўрсатиш ички ишлар органлари ходимлари назорати остида амалга оширилиши шарт.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 416
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар