«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Гулнора Бобожонова: "Журналистларнинг ҳуқуқлари кўп ҳолларда инобатга олинмаяпти"

05 мар, 22:05 3 517 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулнора Бобожонова: "Журналистларнинг ҳуқуқлари кўп ҳолларда инобатга олинмаяпти" Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова журналистларнинг ҳуқуқлари кўп ҳолларда инобатга олинмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Бобожонова 5 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган давра суҳбатида айтиб ўтган.

«Уларнинг (журналистлар - таҳр.) мақомини мустаҳкамлаш учун Журналистлар касаба уюшмасини ташкил этиш керак. Улар маданият ходимлари касаба уюшмасига бириктириб қўйилган. Ваҳоланки, журналистика касбининг хусусиятлари маданият ва таълимдан фарқ қилади», — дея қайд этган марказ директори.

Журналистика соҳасига оид ҳуқуқий-норматив актларга ўзгартириш киритиш орқали уларни такомиллаштириш бўйича ташкил этилган давра суҳбатида Бобожонова «кўп ҳолларда журналистларга ҳам ҳуқуқий саводхонлик» етишмаслигини таъкидлаган.

Унинг айтишича, журналистлар қонунлар билан таниш эмас. Бу борада журналистлар малакасини оширишга кўпроқ эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайди Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори.

Аввалроқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ОАВ фаолиятига асоссиз аралашувидан огоҳлантириш, ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиа-омбудсмен институти ташкил этилишини билдирганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 0
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар