«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда тўйларни тартибга солиш тўғрисида қонун қабул қилиш таклиф этилмоқда

22 фев, 14:10 3 521 Жамият
Ўзбекистонда тўйларни тартибга солиш тўғрисида қонун қабул қилиш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, республиканинг ҳар бир ҳудуди узоқ вақт давомида шаклланган ўзига хос урф-одатларга эга. Барча оилавий маросим ва тадбирлар мана шу одатлар асосида ўтказилади.

“Бироқ, сўнгги вақтларда мазкур маросим ва тадбирлар кераксиз дабдаба, ортиқча сарф-харажатлар билан ўзгариб кетмоқда. Маҳалла вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик томонидан аҳоли ўртасида бу борада кўплаб тушунтириш ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, мазкур масалада республика миқёсида амал қиладиган қонун даражасидаги ҳужжатнинг йўқлиги тўй ва маросимларни маромида ўтказишни тартибга солишга имкон бермаяпти", - дейилади петицияда.

“Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилишни ва унда юқоридаги масалалар аниқ белгиланишини таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банки раиси: "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири тайёр 15 ноя, 22:41
  • Сенат тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилди 14 авг, 15:15
  • Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 29 июн, 13:01
  • Тўй ва маросимларда хизмат қиладиган хонандалар даромадига солиқ солиш ҳақида 07 июн, 23:10
  • Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди 31 мар, 11:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Азиз Тўхтабоев: “Тимур Кападзе ўз маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларига ҳисса қўшмоқда” 15 сен, 19:35 16
  • Вадим Абрамов: “Шогирдларимни танимай қолдим” 15 сен, 19:34 89
  • Шукуровнинг жамоаси БАА Суперкубогини қандай қўлга киритди? (видео) 15 сен, 19:15 70
  • Қримда Зеленскийнинг яриморолни “қайтариб олиш” ҳақидаги сўзларига жавоб қайтаришди 15 сен, 18:48 297
  • "Қўқон-1912" "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади 15 сен, 18:16 188
  • Энди Руис: "Фьюри қўлини белига қўйиб мени ура олмайди" 15 сен, 17:53 216
  • Жаҳон чемпионати. Мирзаҳалилов боксчиларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди 15 сен, 17:32 239
  • Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди (фото) 15 сен, 17:27 407
  • Тезроқ озишга ёрдам берадиган одатлар номи маълум бўлди 15 сен, 17:00 438
  • Насроний атиргули (5-қисм) 15 сен, 16:32 278
  • Бўлимлар