«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:48
ЎЗO‘Z

Одилхон қори Тошкентдаги масжидлардан бирига имом бўлди

01 фев, 21:25 7 188 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одилхон қори Тошкентдаги масжидлардан бирига имом бўлди «Шайх Зайниддин» (Кўкча) жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли яна имомлик лавозимига қайтарилди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан Одилхон қори Юнусхон ўғли Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, «Хўжа Аламбардор» масжидига (халқ тилида Камолон масжиди) имом-хатиб этиб тайинланди.

Одилхон қори 2018 йилнинг октябридан буён Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондининг Диний-маърифий тарғибот бўлимига раҳбар сифатида фаолият юритаётган эди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз фаолиятини 1998–1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги «Ҳазрати Умар» жомеъ масжидида имом–хатиб вазифасидан бошлаган. 1999–2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган. 2010 йилдан Тошкент шаҳар бош имом–хатиби ўринбосари, 2011 йилдан 2018 йилнинг ёзигача Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва «Шайх Зайниддин» жомеъ масжиди имом–хатиби бўлиб ишлаганди.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг «Озодалик имоннинг гўзал баҳоси», «Масжид одоблари», «Рўза тутиш одоблари», «Ҳаж маносиклари», «Исрофдан сақланайлик», «Меҳр - оқибат жаннат гаровидир» номли рисолалари чоп этилган. Унинг энг машҳур китоблари «Кибрдан сақланайлик», «Жаннат калити», «Қўшничилик ҳақлари ва одоблари» ҳисобланади.

«Хўжа Аламбардор» масжиди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 416
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар