«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:06
ЎЗO‘Z

МОҚ Нафасов билан боғлиқ можарога ойдинлик киритади

26 янв, 06:00 3 874 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МОҚ Нафасов билан боғлиқ можарога ойдинлик киритади Давлатимиз раҳбари томонидан жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини самарали шакллантириш, жаҳон андозалари даражасидаги спорт инфратузилмасини яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, замонавий спорт инфратузилмасини барпо этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ташкил этишда қатор тизимли муаммолар, камчиликларнинг мавжудлиги ушбу соҳада давлат сиёсатини самарали олиб боришга ва мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда.

Жумладан, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга йўналтирилган молиявий маблағлар сарфланишининг асослилиги ва ҳаққонийлиги устидан назоратнинг, энг аввало ички назоратнинг молиявий маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган ва ушбу соҳада суиистеъмолчиликларни бартараф этишга қаратилган самарали механизмдан амалиётда нотўғри фойдаланилаётганлиги қатор муаммоларни юзага чиқармоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармонида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси олимпия спорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар ва бошқа спорт мутахассисларини тайёрлаш ҳамда олимпия спорт турларини ривожлантириш қисми бўйича жисмоний тарбия ва спорт субъектлари, шу жумладан, Вазирликнинг фаолиятини мувофиқлаштириши белгилаб қўйилган. Фармонга кўра, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш доирасида спорт федерация (ассоциация)лари учун ажратилаётган ҳомийлик маблағлари Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида жамланиши ҳамда спорт федерация (ассоциация)лари фаолиятини мақсадли молиялаштиришга ва шу жумладан етук хорижий спортчи ва тренерларни жалб қилиш учун сарфланади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг 2018 йил 2 апрелдаги 35-сонли баёнига мувофиқ, спорт федерация (ассоциация)лари учун белгиланган маблағларнинг мақсадли ва тўғри сарфланишига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси масъул ҳисобланади.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, спорт федерация (ассоциация)лари фаолиятини ташкил қилиш, уларни тегишли спорт инвентарлари билан таъминлаш, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақаларда миллий терма жамоа аъзоларининг иштироки учун ажратилган маблағларни тўғри ва мақсадли сарфланиши Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг доимий эътибори ва назоратида.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ажратилган маблағларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида тўғри ва мақсадли ишлатилиши ҳолатларини спорт федерация (ассоциация)лари томонидан тақдим этилган техник ва молиявий ҳисоботлар асосида доимий равишда таҳлил қилиб келмоқда. Ўз навбатида, таҳлил натижалари бўйича ҳамда айрим спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатларда баён этилган важларга баҳо бериш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тааллуқлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилмоқда.

Худди шундай, Ўзбекистон Каратэ Миллий федерацияcининг собиқ раҳбарлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлган бир гуруҳ спортчиларнинг шикоятлари ўрганиб чиқилиб, натижасига кўра, тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура идораларига юборилган. Жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан 2018 йил 31 октябрда Н.Иминовнинг мурожаати юзасидан юборилган сўров хатига асосан мавжуд ҳужжатлар прокуратура идораларига тақдим этилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Ўзбекистон Каратэ Миллий федерацияси собиқ раҳбари Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167 ва 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговга тегишлилиги масаласини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилган.

Ўтказилган текширувларда Н.Нафасовнинг 2018 йил 16 майдан бошлаб, яъни Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси раиси лавозимига тайинланган кундан 2018 йил 1 декабргача бўлган фаолияти текширилганда 4 та ҳолатда 125,5 млн.сўмдан зиёд пул маблағлари мақсадсиз ва ортиқча сарфланганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан бу каби салбий ҳолатларни келгусида олдини олиш, спорт федерация (ассоциация)ларига ажратилган молиявий маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, ходимлар ўртасида ижро ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда соҳада суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларини бартараф этишга қаратилган тегишли тушунтириш ва профилактик тадбирлар давом эттирилади.

Манба : olympic.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар