«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:31
ЎЗO‘Z

Буюк Британия компаниялари Ўзбекистонда арзон хусусий мактаблар очади

23 янв, 00:35 5 111 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Буюк Британия компаниялари Ўзбекистонда арзон хусусий мактаблар очади Буюк Британиянинг Acumen Education» компанияси «MBU Capital» инвестиция компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғини яратишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 21 январида «Acumen Education ҳамда «MBU Capital» компанияларининг делегация аъзолари мамлакатимизга таълим тизими ва маҳаллий шароитларни ўрганиш учун ташриф буюрди. Делегацияга «MBU Capital» компанияси муассиси, ижрочи директори ва инвестиция бўйича бош мутахассиси Иқбол Муҳаммад ҳамда «Acumen Education» ижрочи директори Марк Лабович раҳбарлик қилмоқда.

Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Британия компаниялари делегацияси билан учрашувда Ўзбекистонда таълим муассасаларини очиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Учрашувда Британия компаниялари вакиллари томонидан айни пайтда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий хусусий мактаблар тармоғини ва премиум мактабини ҳамда хорижий университет очиш учун сармоя киритиш масалаларини кўриб чиқилаётгани ҳақида таъкидладилар.

Отабек Назиров Халқ таълими вазирлиги мазкур лойиҳа бўйича «Acumen Education» ва «MBU Capital» компанияларини қўллаб-қувватлаши ҳамда таълимга оид маълумотларни тақдим этишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Acumen Education» ва MBU Capital» компаниялари делегацияси ташрифи жорий йилнинг 26 январигача давом этади. Делегация аъзолари иштирокида мамлакатимизнинг давлат ташкилотлари, шунингдек, молия институтларида учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда улар Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги мактабларга ташриф буюрадилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 191
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 120
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 197
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 107
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 99
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар