«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:39
ЎЗO‘Z

Азиз Абдуҳакимов: "Талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириши учун имконият яратамиз"

19 янв, 10:35 3 396 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Азиз Абдуҳакимов: "Талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириши учун имконият яратамиз" Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимов зиммасига Самарқандда ўтган йил фаолият бошлаган «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректорлигини ҳам юклаган эди.

ЎзАнинг ёзишича, 18 январь куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Азиз Абдуҳакимов университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди.

«Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур университет мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда ўз ўрнига эга бўлиши керак, — деди Азиз Абдуҳакимов. – Аввало, бу ерда дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти, талабаларнинг билими ва интилиши «халқаро», деган мақомга мос бўлиши зарур. Университет учун қурилаётган бино, жиҳоз, ахборот-коммуникация тизимлари ва бошқа шароитлар ҳаммаси замон талаблари даражасида бўлади. Университет талабаларининг хорижий мамлакатларда амалиёт ўташи учун ажратилган 30 фоизлик квота камлик қилади. Бу борадаги ишларимизни давом эттирамиз ва керак бўлса, талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириб келиши, тажриба ўрганиши учун имконият яратамиз. Лекин бу ҳаракатларимиз натижа бериши, университетимизни битирган ҳар бир мутахассис юртимиз туризми ривожига ўз ҳиссасини қўшиши керак».

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда университет ўқитувчилари, талабалар мамлакатда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бирга ушбу жараёнда юзага келаётган муаммоллар ва уларнинг ечими юзасидан ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар