«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:54
ЎЗO‘Z

2019 йилда урф бўладиган ранглар...

12 янв, 19:21 11 475 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2019 йилда урф бўладиган ранглар... «Pantone» институти 2019 йилнинг рангини танлади. Бу — «тирик коралл».
Институт вице-президенти Лаури Прессманн йил рангини «ҳиссиётлар учун озуқа» сифатида тавсифлаган. Институт томонидан қайд этилишича, тирик коралл кўтаринкилик рамзи ҳисобланади.

Аммо шунга қарамасдан, тирик коралл билан бирга қуйидаги рангларни ҳам мослаштириб кийишингиз мумкин.
ҚОРА
Янги мавсумда қора ранг учун «Ортиқча ҳеч нарса» тамойили мос келмайди. Монохромлик, деталларнинг кўплиги ва безакларга қарамасдан бу рангнинг куз-қиш мавсумининг энг ёрқин трендлари рейтингида юқори қаторга чиқишига тўсқинлик қилмайди. Чиндан ҳам рангларнинг йўқлиги баъзан ҳар қандай рангдан афзалроқ.
КУЛРАНГ
Ёмғир ва булутли осмон ранги ҳам «total-look» позициясида, ҳам бошқа ранглар учун тўғри асос сифатида аъло ечим саналади. Кулрангнинг барча туслари костюм ва пальтоларда, Aкўйлак ҳамда бежирим кардиганлар, худди шулар каби трикотаж, шойи, чарм ва мўйна билан ҳам жуда мос тушади.
ХАНТАЛ
Бу мавсумда хантал ранги (сариқ) турли даражалардаги гардеробларга кириб бормоқда. Қўрқмасдан бошдан-оёқ хантал рангига бурканинг ёки турли ёрқин даражасидаги кийимлар билан уни синаб кўринг. Янги йил ҳақиқатан ҳам рангларга бой бўлади.
ҚИЗИЛ
Ранглар институтининг талқини бўйича «Pantone Cherry Tomato» — йилнинг энг урфдаги рангларидан бири бўлиши кутилмоқда. Қизил ранг билан мос келадиган вариантлар сони бениҳоя кўп, бироқ ортиқча ёруғлик пафосини аниқ шакллар ва тушунарли сийратлар билан мўътадиллаштирган маъқул.
КАТАК
«Тартан тренди» — бугунги кун учун янгилик эмас. Деярли ҳар мавсумда катаклар у ёки бу кўринишда бошқарувни қўлга олади. «Black Watch», «Tattersall», «Window pane» ҳамда «Argayl», «Glenchek»: асосий қоида эса катакларнинг ҳар хил турлари — майда-майда катаклардан то йирик ва ёрқинларини дид билан уйғунлаштира олишдир. Турлар кўп, танлов эса ўзингиздан.
ЯШИЛ
Яшил рангнинг сеҳрли хусусиятлари куз-қиш мавсуми гардеробига янги ҳаётни олиб кирадиганга ўхшайди. Зумрад, тропик япроқ ва ҳатто дарахтлар баргларининг туслари ҳаддан ташқари ҳаракатчан, замонавий дунё босимидан руҳимизни холи этади ва тетиклаштиради. Нима бўлмасин, яшил ранг сўнгги энг муҳим мода тўпламларининг асосий рангларидан бири бўлади.
АКСЕССУАРЛАР
Чиройли аксессуарлар — аёл гўзаллигининг ажралмас қисми. Айниқса, у тўғри танланган бўлса, нур устига нур.
2019 йилнинг энг ёрқин аксессуарлари французча услубдаги беретлар (юмшоқ юмалоқ шляпалар), юмалоқ бежирим сумкачалар, катта ҳажмдаги заргарлик буюмлари ва албатта, дурлардан ясалган бежирим зираклар бўлади.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар