«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 04:17
ЎЗO‘Z

Энди юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар

12 янв, 06:00 2 344 Жамият
Энди юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармони қабул қилинди.
Фармонда кўрсатилишича, 2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
· юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштирилаётган бино ва иншоотлар, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
· жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уларга якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
· кўрсатилган ер участкаларини хусусийлаштириш жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;
· жисмоний ва юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк (фуқаролик муомаласи объектлари) ҳисобланади ва дахлсиздир, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат томонидан муҳофаза қилинади;
· ер участкаларини хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини киритиши ҳамда 2019 йил 1 июнга қадар хусусийлаштириладиган ер участкалари учун табақалаштирилган тўловлар миқдорлари, шунингдек уларни тўлаш тартибини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилиши белгилаб қўйилди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иссиқ-совуқ қилишларидан қўрқманг!» (видео) 30 авг, 13:30
  • 22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул банкноти муомалага чиқарилади 14 авг, 17:38
  • “O‘zbekiston” телерадиоканалида “Мулоқот вақти” кўрсатуви жонли кўрсатилади 03 авг, 20:02
  • 10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан бошлаб муомалага чиқарилади 03 мар, 19:10
  • “Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади 18 дек, 15:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Жамоамнинг ўйинини юқори баҳолайман" 18 авг, 00:24 145
  • АҚШлик миллиардер Порошенко 8 млрд долларни мамлакатдан олиб чиқиб кетганини айтди 18 авг, 00:02 241
  • АПЛ. Турнинг марказий ўйинида жанговар дуранг қайд этилди 17 авг, 23:37 155
  • Олмазор тумани ҳокими ўринбосари иштирокидаги янги видео тарқалди 17 авг, 23:23 613
  • Ла Лига. "Реал" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади 17 авг, 23:10 218
  • АПЛ. "Ливерпуль" сафарда қийин ғалабага эришди 17 авг, 23:03 171
  • “Пахтакор”да йирик, “Локомотив”да кичик ҳисобдаги ғалаба 17 авг, 22:38 209
  • "Сурхон" устози: "Бразилиялик легионерлардан кўп нарса кутяпмиз" 17 авг, 22:13 270
  • 38 ёшли ҳужумчи Ариц Адурис "Барселона" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 17 авг, 21:43 341
  • Молия вазирлиги ошган нархларга изоҳ берди 17 авг, 21:16 837
  • Бўлимлар