«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:08
ЎЗO‘Z

Кўчмас мулк ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида қандай ҳисобга қўйилади?

10 янв, 07:53 5 558 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўчмас мулк ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида қандай ҳисобга қўйилади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди ва кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Шунга асосан Давлат солиқ қўмитасининг қарорига мувофиқ, “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби” ишлаб чиқилди.

Ушбу Тартибга асосан кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишнинг содда тизими яратилди.
Эндиликда ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида икки томонлама шартнома тузилиши ва у давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.
Ҳисобга қўйиш иккита усулда амалга оширилади.

1. Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилган “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати орқали ёки давлат солиқ хизмати органларига бормаган ҳолда.

2. Жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрган ҳолда.

2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz порталида “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати жорий қилинди ва бу хизматдан туну кун давомида фойдаланиш имконияти яратилди.

Бунинг учун ижарага берувчида электрон рақамли имзо (ЭРИ) мавжуд бўлиши ҳамда ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда ҳисобга қўйиш бўйича СЎРОВНОМАни тўлдириб, унга ўзининг паспорти нусхаси ҳамда ижара шартномасининг электрон (сканер қилинган) шаклини бириктириб “Жўнатиш” тугмасини босиш кифоя.

Яъни, шартномани давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун атиги 2 та ҳужжат талаб қилинади холос.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизматига электрон рақамли имзо орқали кирилганлиги учун Сўровноманинг ижарага берувчига тегишли бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.

Ижара шартномаси ҳисобга қўйилгандан кейин ижарага берувчига шартнома ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида Билдиришнома ва жорий йил учун ҳисобланган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов хабарномаси тақдим этилади.

Натижада кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш талаб этилмайди.

Ушбу хизматдан фойдаланишда қандайдир саволлар пайдо бўлса, хизматнинг ўнг томон тепа қисмида жойлашган телефон рақамлари орқали давлат солиқ инспекциясининг ёки давлат солиқ бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитасининг мутахассисларига қўнғироқ қилиб, батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин. Биз сизга кўмаклашишдан мамнунмиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар