«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:11
ЎЗO‘Z

ДСҚ метан газ бўйича баёнот берди

07 янв, 17:50 5 181 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДСҚ метан газ бўйича баёнот берди Ўзбекистон айрим ҳудудларида автомобилларга хизмат кўрсатувчи сиқилган ва суюлтирилган газ билан тўлдириш шохобчаларида ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан жорий йилнинг 4 январида 1 м3 метан газ нархи 1900 сўмдан 2200 сўмгача, яъни 300 сўмгача ҳамда 1 литр пропан газнинг нархи 200 сўмдан 500 сўмгача ошганлиги кузатилди.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабарига кўра, айниқса, бундай ҳолат Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кузатилмоқда.

Қўмита томонидан танлов асосида бир қанча метан газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти таҳлил қилинганда, 2018 йилнинг 9 ойида 1 м3 метан газнинг ўртача нархи 1650 сўмдан сотилган бўлса, 4 чоракка келиб 1950 сўмгача оширилган. Жорий йилдан бошлаб эса ҳеч қандай асоссиз равишда 1900 сўмдан оширилиб, 2200 сўмгача сотилмоқда.

Натижада газ қуйиш шохобчаларининг рентабеллик даражаси 2018 йилнинг 9 ойлигидаги 20-29 фоиздан 45-60 фоизгача ошган. Агар ушбу шохобчанинг рентабеллик даражаси 30-36 фоиз миқдорида сақланган ҳолатда нарх 1800-1900 сўмдан ошмаслиги керак эди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳисобида, 2019 йилнинг 1 январидан амалдаги солиқ концепцияси доирасида 1 м3 метан газнинг нархи бор йўғи 210 сўмгача ошиши ҳам инобатга олинган.

Жумладан, газ учун акциз солиғи киритилиши ҳисобига 55 сўм, ягона солиқ тўлов ўрнига қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк, ер солиғи ва фойда солиғи киритилиши натижасида 155 сўм ошиши мумкин эди.

Бундан кўриниб турибдики, даромадлилик ва рентабеллик даражасини юқори миқдорларда сақлаш мақсадида айрим газ тўлдириш шохобчалари асоссиз равишда нархларни оширишга уринмоқда, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 январидан солиқ ўзгаришлари натижасида нархларни ўзгартирмасдан фаолият кўрсатилганида ҳам газ қуйиш шохобчаларининг рентабеллик даражаси 25-30 фоизни ташкил этади. Бу ўз навбатида, иқтисодиёт тармоғидаги рентабеллик даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини ташкил этмоқда.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан асоссиз равишда нархларни оширишга уринадиган “тадбиркорлар” фаолияти назорат қилиб борилади. 2019 йилнинг 1 кунидан бошлаб, республиканинг айрим ҳудудларида автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари — газ тўлдириш компрессор станцияларида хизматлар нархи яна кескин кўтарилди. Бу охирги 3 ойда иккинчи марта кузатилмоқда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар