«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:48
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Фахрий олтин нишони билан тақдирланади

25 дек, 07:31 3 952 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Фахрий олтин нишони билан тақдирланади Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитаси раҳбарлари ва аъзолари, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатларнинг касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиков, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси президенти Михаил Шмаков, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси вице-президенти, МДҲ ўрмон хўжалиги тармоқлари халқаро касаба уюшмалари федерацияси раиси Виктор Карнюшин ва бошқалар касаба уюшмалари фаолиятида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг муҳим омили эканини таъкидлади.

Бугунги кунда жамоа шартномасида ходимлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида белгиланган тадбирларни бажариш учун республика бўйича бир нафар ходимга сарфланган маблағ миқдори ўртача 2,9 миллион сўмни ташкил этмоқда. Ходимлар меҳнатига муносиб иш ҳақи тўланиши, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, улар меҳнати ва саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари ҳам касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида бўлмоқда.

– Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилиши мамлакатимизда ўтказилиши катта аҳамиятга молик, – деди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова. – Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва федерация фаолиятига берилган юқори баҳодир.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси фаолиятининг асосий йўналишлари билан батафсил таништирилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга урғу берилди.

– Ўзбекистон касаба уюшмаларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги иштироки, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, аҳоли билан қайта алоқани йўлга қўйиш йўналишларидаги фаолияти диққатга сазовордир, – деди Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси бош котиби Владимир Шербаков. – Мамлакатингизда касаба уюшмаларига бирлашиш эркинлиги тўла таъминланаётгани, меҳнат жамоаларида жамоа шартномаларининг амал қилаётгани, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг етакчи касаба уюшма ҳаракатлари билан халқаро ҳамкорлиги ривожланаётгани яхши самара беради.

Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, умуммиллий миқёсда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари нуфузини ошириш борасидаги улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Сайёр йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясини Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва ушбу масала бир овоздан қўллаб-қувватланиб, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси касаба уюшмалари Умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар