«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

“Тараққиёт” танлови финалчилари раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкин

18 дек, 11:28 4 760 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Тараққиёт” танлови финалчилари раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкин “Тараққиёт” республика танлови финали иштирокчилари давлат ташкилотининг кадрлар захирасига киритилади ва танловдаги номинация соҳаларига мос келадиган, бўш турган раҳбарлик лавозимига танловсиз қабул қилиниш ёки тайинланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 17 декабрь куни Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Низомга кўра танлов финали иштирокчилари махсус веб-сайтда танлов натижалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт мобайнида давлат ташкилотининг кадрлар захирасида туриши мумкин эмас.

Танлов финалининг иштирокчиси бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлмаган давлат ташкилотининг, шу жумладан, ўзи ишлаётган ташкилотнинг кадрлар захирасига киритилиши мумкин.

Танлов финалининг иштирокчилари давлат ташкилотига ишга жойлаштирилса, уларга ишга қабул қилинган кунидан бошлаб дастлабки 10 ой мобайнида тегишли давлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида устама тўланади.

Кадрлар захираси тузиладиган давлат ташкилотининг лавозимлари рўйхати ҳар йили ташкилот кадрлар хизмати томонидан 1 декабрдан кечикмай қуйидаги лавозимлар бўйича алоҳида аниқланади:

- давлат ташкилоти раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);

- давлат ташкилоти таркибий бўлинмалари раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);

- ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);

- давлат ташкилоти марказий аппаратининг бош бошқармалари, бошқармалари бўлимлари, шўъбалари бошлиқлари (бошлиқларнинг ўринбосарлари) ва бош мутахассислари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар