«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 05:02
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга қурол-яроқ ва ўқлар олиб кираётганлар қўлга олинди

12 дек, 20:30 5 886 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга қурол-яроқ ва ўқлар олиб кираётганлар қўлга олинди Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда ушбу пост ҳудудидаги чиқиндилар қутисига номаълум шахс томонидан 2 дона қора “ПМ49” русумли (газовый пистолет) қуроллар ташлаб кетилганини аниқлашди. Ҳозирда ушбу қуроллар эгасини топиш юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув жараёни давом этмоқда.

Мазкур пост ходимлари аниқлаган яна бир қонун бузилиш ҳолатида эса қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Б.Р.га тегишли автомашина белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, автомашина салонининг пол қисмидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўров давомида айтилмаган полиэтилен идишга солинган умумий оғирлиги 10 килограмм 4 ммли ов милтиғи сочма ўқларини олиб ўтаётганлиги аниқланди.

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан хамкорликда ушбу постга кириб келган фуқаро Г.З.нинг қўл юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 11 дона 12 калибрлик гильза, 2 дона елим идишда оғирлиги 3,2 кг бўлган қўрғошин ўқлар ҳамда 1 дона полиэтилен пакетда 231 гр бўлган пробкаларни қўшни давлатдан олиб кираётгани тўхтатиб қолинди.

Айнан шу пост ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.Я. га тегишли бўлган Сhevrolet Lacetti русумлиавтоулов холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, автоулов салон қисмидаги магнитофон остида жойлашган тортмасидан 1 дона 9 ммли ташқи кўринишидан “Макаров” тўппончаси учун мўлжалланган жанговарўқ борлиги аниқланди.


Тошкент халқаро аэропортида ҳам божхоначилар шунга ўхшаш ҳолатни фош қилишди. Калининградга парвози олдидан хорижий фуқаро Ч.И.нинг қўл сумкаси назорат тартибида божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, декларацияланмаган жами 4 дона патрон борлиги аниқланди.

Йўловчи ушбу патронларни гўёки эсдалик совға сифатида олиб кетаётганини маълум қилган бўлса-да, бу уни жавобгарликдан озод қилмади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 108
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 179
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 98
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 90
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 56
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Бўлимлар