«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:17
ЎЗO‘Z

Киракашнинг муомаласи

12 дек, 10:05 4 729 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Киракашнинг муомаласи Кечаси соат ўн бирлар атрофида Тошкент аэропортидан чиқдим. Майдалаб ёмғир ёғиб турарди. Ташқарига чиқиб четроққа ўтдим.

Икки киши келди, киракашлар экан.

– Ука, кетасизми, олиб бориб қўяйликми?" – дейишди.

– Ҳа, кетамиз, – деб – Телефонингиздан фойдалансам бўладими? – деб сўрадим. "Ҳа", деб телефонини берди. Танишим Тошкентда ишларди, унга телефон қилдим, "Кела оласанми?" – деб сўрадим, у келолмаслигини айтди. "Унда ўзим етиб оларман", деб хайрлашиб, телефонни ўчириб, эгасига қайтардим.

"Ука, қаерга борасиз?" – деб сўрашди. Мен Қашқадарёга кетишимни, ўша ерга борадиган киракашлар турадиган жойга олиб боришини айтиб, нархини сўрадим. Улар менинг Россиядан келаётганимни билиб "Юз рубл бўлади", дейишди. Мен "Ўзимизнинг пулга қанча бўлади? Менда ўзимизнинг сўм бор", дедим. Улар: "Етти минг бўлади", дейишди.

Бу нархни эшитиб, бироз таажжубландим. Очиғи, бундай вазиятга биринчи бор тушишим эди. Мен айтган масофамга айнан неча пул билан олиб боришини аниқ билмасдим-у, лекин Тошкентда бу масофага шунча кам нарх айтилгани бироз ғалати туюлди.

"Биз "официалний" бўлиб ишлаймиз, ҳеч кимни алдамаймиз, "заказ" билан юрамиз. Соат бирга айтилган жой бор, унгача вақт бор, сизни олиб бориб қўямиз", дейишди.

Йўлга тушдик. Улар мендан қаерда бўлганим, нима иш қилганимни сўрашар, мен эса қисқагина қилиб жавоб қайтарардим. Табиатан камгаплигим сабабли кўпроқ уларни тинглар, савол берса жавоб бериб борардим, холос.

Айтилган манзилга келдик. Пулни олиб, ўн минг сўм бердим. Рулда ўтирган ака пулни олди-да, бироз тушунмагандай бўлиб пулни қайтариб берди.

– Нима бўлди? – дедим. "Мен километрга етти минг бўлади", деб айтганман деди. "Хўш, унда қанча бўлади? Менга тушунтириб айтинг", дедим.

У машина ўттиз тўрт километрдан ошиқроқ юрганини кўрсатди. Ҳисоблаб чиқиб унга қараб, “Ҳазиллашаяпсизми? – дедим. – Ахир, мен бу пулга Тошкентдан Қашқадарёга ҳам кетмайман...”

Ўртада бироз баҳс бўлди. Улар менга "Бошида шундай деб айтганмиз", деб туриб олишди, мен "Агар бошида шундай деганларингизда чиқмаган бўлардим", дедим.

Хуллас, келишолмадик. Рулдагиси машинани олдинга ҳайдаганди,

– Қаерга кетяпмиз? – дедим.

– Орқага қайтамиз – деди, – Ўзингиз диспетчерга бориб, англашилмовчилик бўлибди, деб тушунтирасиз.

– Бўлди, дедим.

Бироз юргач, "Қайтиш пулини ҳам тўлайсиз", деди. "Бўлди, тўлайман", дедим. Ичимда "Борайлик-чи, қани, нима бўларкин?" – деб кетяпман.

Аэропортга деярли етиб боргандик, ҳайдовчи машинани йўл четида тўхтатди-да, "Туш, машинадан сумкангни ол!" – деди баландроқ овозда. Тушганимдан кейин "Сен бировларнинг ҳаққини еб ўрганиб қолгансан!" – деди. Индамай, жим бўлиб қолдим. Машинага ўтиргунча яна нималардир деди, эшитмадим... Кўчада ҳамон майдалаб ёмғир ёғиб турарди...

Ўша пайт кўчада қолганим эмас, анави ҳайдовчининг ўзини мусулмон санаб, мусулмон биродарига бўлган муомаласи алам қилди...
Муҳриддин Камол

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар