«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:20
ЎЗO‘Z

Президент қарори: Тошкентда янги университет ташкил этилади

01 дек, 10:38 5 322 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори: Тошкентда янги университет ташкил этилади Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида Ажу университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ажу университетининг (Корея Республикаси) Тошкент шаҳрида Ажу университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

мутахассислар, илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва фан узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълим ҳамда илмий ҳамжамиятига интеграциялаш асосида ривожлантириш;

меҳнат бозорида мавжуд муаммо ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, ўқитишнинг педагогик услублари ва технологияларини фаол такомиллаштириш;

таълим ва илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатлар, аввало, Корея Республикасининг етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Қайд этилишича, Ажу университети (Корея Республикаси):

Университетнинг ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;

Университетнинг мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари таркибининг, шу жумладан, чет элда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;

Университет кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техникавий адабиётлар билан тўлдириш, шунингдек, Ажу университети (Корея Республикаси) ресурслар базасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этишга кўмаклашади.

Белгиланишича:

Университет кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Ажу университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини инобатга олган ҳолда Ажу университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади;

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Ажу университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Университетни молиялаштириш талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари, манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган техник кўмак маблағлари (грантлар), шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Университетга 2019/2020 ўқув йили учун қабулни ташкил этиш, шу жумладан, бино ва иншоотларни ўқув йилига тайёрлаш бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш, ўқув ва илмий лабораторияларни харид қилиш, ўқитиш бўйича зарур ахборот-коммуникация тизимларини яратиш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

2019/2020 ва 2020/2021 ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабалар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун улар Университетни тамомлагунига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан контракт суммасининг республикадаги бошқа давлат олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишларида ўқитиш қиймати миқдоридан ортиқ қисмини тўлаб бериш кўринишида давлат кўмаги тақдим этилади, контракт юридик шахслар – салоҳиятли иш берувчилар томонидан тўланиши ҳоллари бундан мустасно;

давлат кўмаги тақдим этилган Университет битирувчилари республиканинг давлат ташкилотларида камида уч йил ихтисослиги бўйича ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 357
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар