«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 02:48
ЎЗO‘Z

Аёл кишини таҳқирлаган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди

21 ноя, 18:30 3 832 Жамият
Аёл кишини таҳқирлаган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди
21 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида судланувчи, Каттақўрғон шаҳри ИИБ катта тезкор вакили лавозимида ишлаган Санъат Умаровга (1988 йилда туғилган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов "Даракчи"га хабар қилди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткир Мамадалиев томонидан кўриб чиқилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, С. Умаровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми «а», «з» бандларида ва 241−1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда (этишда) айбдор деб топди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди С. Умаровга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаси тартибида 3 йил мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилади.

Шунингдек, суд томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда аёлни ечинишга мажбурлаган Санъат Умаров суд қилинмоқда 31 окт, 19:54
  • Қўқондаги махсус коллеж ходимлари нимада айбланмоқда? 26 окт, 22:30
  • Мурод Хонтўраев озодликка чиқарилди 15 окт, 17:15
  • Зокир Алиевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди 04 июл, 23:40
  • «Аҳмадбой» домига тушганлар пулини қайтариб оладими? 21 фев, 22:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2019 йилнинг сўнгги премьералари (видео) 20 ноя, 00:16 162
  • Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди 19 ноя, 23:59 281
  • Cоcа-Cоlа ҳақида қизиқарли маълумотлар 19 ноя, 23:50 298
  • Хотира турлари ҳақида маълумотга эга бўлинг 19 ноя, 23:26 157
  • “Dubai Cup-U23”. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди 19 ноя, 23:14 233
  • Gucci брандининг тарихи ҳақида 19 ноя, 22:38 235
  • Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ижро этади 19 ноя, 22:15 498
  • Америкадаги қуллик тарихи 19 ноя, 21:51 374
  • Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда 19 ноя, 21:28 1 141
  • Ливанда намойишчилар парламент биносига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди (видео) 19 ноя, 21:05 164
  • Бўлимлар