«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:59
ЎЗO‘Z

Пул ҳам йиғилмайди, форма ҳам кийилмайди

17 ноя, 12:00 5 392 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пул ҳам йиғилмайди, форма ҳам кийилмайди Биз Канадага кўчиб келганимизда каттам Исмоил 7 га тўлиш арафасида эди. У ҳали мактабга чиқмаган, аммо Тошкентда тайёрлов курсларига борарди, ҳар шанба куни. Шу сабабли, келишимиз билан Калгарида уни мактабга бериш ҳаракатига тушдик.

Биз янги иммигрант бўлганимиз учун, мактабга чиқишдан аввал, болани қайси синфга олишни аниқлаш учун имтиҳон қилишди. Бу ерда 1-синф 6 ёшдан бошланади, Исмоил 7 ёш эди, шунинг учун уни 1 ёки 2-синфга олиш кераклигини аниқлаймиз дейишди.

Исмоил инглиз тилида 3-4 та сўздан ташқари ҳеч нарсани билмасди, аммо математикаси яхши эди. Ишқилиб, имтиҳон натижасига кўра уни 2-синфга олишди. Исмоил билан гаплашган ўқитувчининг сўзларига кўра, инглиз тилида тушунтиролмаса ҳам, жавобларга ёзиб-чизиб, имо-ишора билан тушунтирибди.

Қизиқ воқеа, ҳалигача кулиб эслаймиз. Логикани текшириш учун унга бир варақ қоғоз беришган. Қоғозда иккита сурат бўлган, иккаловидаям табиат акс этган. Аммо бир суратда мушук ҳам бўлган, иккинчисида эса йўқ. Шунда Исмоил суратлар тагига yes cat, no cat деб ёзиб қўйган экан.

Шундай қилиб, каттам 2016 йил сентябрь ойида 2-синфга чиқди, оддий давлат мактабига. Тилни билмагани учун бир ҳафтада бир неча марта қўшимча инглиз тилини ҳам ўргатишди. Бир йил деганда тилни жуда яхши ўзлаштирди. 1,5 ярим йилдан кейин ўқитувчиси билан гаплашганимда, у «ўғлингнинг луғат бойлиги маҳаллий канадалик болаларникидан кўпроқ» деб роса хурсанд қилди.

Калгаридаги мактабларда ўқиш 8:30 дан 15:20 гача давом этади. Ўртада тушлик қилишади. Унинг учун ойиси ҳар куни тушлик бериб юборади. Биз мактабга яқин турамиз, шунинг учун мактаб автобусларидан фойдаланмаймиз.

Бу ерда мактаблар бепул. Китоб-дафтар, дарслик, қалам-ручка сотиб олмайсиз бир дона ҳам. Ҳаммаси мактаб томонидан тақдим этилади. Уйга биттаям китоб ё дафтар кўтариб келмайди. Ҳамма дарс мактабда бўлади. Ҳар семестр тугашида мактабда кўргазма бўлади. Ҳар бир ўқувчи ота-онасига семестр давомида нималар ўрганганини кўрсатиб беради. Кейин дафтарларини уйга олиб келади, янги семестрдан янги дафтар тутишади.

Мактаб автобуслари ҳам бепул. Агар сиз мактабга яқин турсангиз (яъни, сизга автобусдан фойдаланиш «не положено»), аммо барибир фойдаланмоқчи бўлсангиз, у ҳолда йилига 230 АҚШ доллари тўлайсиз.

Яна бир харажат бор. Болалар мактабда ўзлари тушлик қилишади дедим юқорида. Тушлик пайтида уларга катталар қараб туришади. Бунга йилига 200 АҚШ доллари тўлаш керак. Тўлаш мажбурий эмас. Хоҳласангиз, болангизни тушликда уйга олиб кетиб, қорнини тўйғазиб, қайтиб олиб келиб кўйишингиз мумкин, танаффус 40 дақиқа.

Болалар йилига 3-4 марта экскурсияларга боришади. Масалан, зоопаркка, фермага (ҳайвон ва ўсимликларни ўрганиш учун), музей ва кўргазмаларга. Улар ҳам пуллик, ҳар бири таҳминан 10 доллар.

Танаффус пайтлари болалар кўчага чиқиши шарт. Ҳарорат –20 дан паст бўлмаса кўчага чиқишади, –19 даражада ҳам! Шунинг учун болаларни қалин кийинтириш керак. Деярли барча мактабларда ўйингоҳлари бор, ўйнашади мазза қилиб.

Форма йўқ! Ҳеч қанақа. Ёзда шортикда бориш ҳам мумкин. Ўқитувчилар учун дресс-код бор: калта кийиш, майкада келиш мумкин эмас. Аммо форма йўқ. Хоҳласа юбка, хоҳласа шим, хоҳлаган рангини кияверади.

Уй ишилар ҳам йўқ. Исмоил 4-синфда, ҳали бирор марта уй иши беришмади. Фақат ўқитувчи тавсияси бор — кўп китоб ўқишсин, дейди.

Пул ҳам йиғилмайди ҳеч қачон, бир тийин ҳам. Баъзида акциялар бўлади. Масалан, китоб дўкони келади мактабга. Китоб сотиб олсангиз, мактабга ҳам улуш беришади. Ёки кўнгилли сифатида мактабга ёрдам берсангиз, мактаб пули тежалади. Мактаблар бу пулларни кейин мустақил ишлатиши мумкин.
Фарҳод Файзуллаев

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 113
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар