«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:39
ЎЗO‘Z

Жиззах вилояти ҳокими қарори билан ўқитувчилардан «Сўғдиёна» клуби учун маблағ йиғилгани маълум бўлди

16 ноя, 04:11 4 225 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззах вилояти ҳокими қарори билан ўқитувчилардан «Сўғдиёна» клуби учун маблағ йиғилгани маълум бўлди Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий «Сўғдиёна» футбол клубининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 272,15 млн. сўм маблағ йиғилганини аниқлади. Ҳозирда ушбу маблағларни эгаларига қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Вазирлик хабарига кўра, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев 2018 йилнинг 2 ноябрида «Сўғдиёна» профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 360-Ф сонли фармойиши қабул қилинган. Мазкур фармойишга асосан жорий йилнинг 3–4 ноябрь кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилган. Фармойишда умумхалқ ҳашари доирасида бошқармалар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари «Сўғдиёна» профессионал футбол клубининг ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу умумхалқ ҳашари доирасида Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 10та туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби ишчи-ходимларидан жами 272.156.729 сўм миқдорида пул маблағлари ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан ўтказиб берилган.

Таъкидлаш лозимки, ҳокимнинг бу фармойиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сонли «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига зид равишда қабул қилинган.

Ҳукумат қарорининг 2-бўлим «а» бандига кўра, умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори мавжуд бўлгандагина ташкил этиш мумкин.

Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати аралашувидан сўнг Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 2 ноябрдаги «Сўғдиёна профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 360-Ф сонли фармойиши 2018 йил 10 ноябрдаги 369-Ф-сонли фармойиш билан бекор қилиниши таъминланди.

Ҳозирда «Сўғдиёна» футбол клуби ҳисоб рақамига ноқонуний ўтказилган пул маблағларини қайтариш чоралари кўрилмоқда, дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар