«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:45
ЎЗO‘Z

“Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этилади

06 ноя, 14:38 3 321 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этилади “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”нинг концепцияси тасдиқланди.

Концепция хиёбонларни ривожлантириш ва унинг доимий фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади:

- инфратузилма ва моддий-техник базани такомиллаштириш;

- таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш;

- маданий-маънавий дам олиш хизматларидан кенг фойдаланиш;

- болалар учун кўнгилочар майдончалари ташкил этиш;

- аждодлар томонидан тўпланган тарихий ва маданий тажриба жамият аъзоларининг индивидуал ва умумий ривожланиши учун зарур шарт эканлигини жамоатчилик онгига сингдириш.

Тематик хиёбонлар фаолияти 2018–2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида йўлга қўйилади.

Мазкур хиёбонларда ўқитувчи ва мураббийларнинг сиймосини акс эттирувчи, уларнинг нуфузини оширувчи монументлар, кутубхоналар, илмий-маърифий бинолар, музейлар ёки кичик кўргазма заллари ва бошқа кўнгилочар объектлар ташкил этилади.

Хиёбонларнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 1
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 1
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 1
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар