«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 15:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда илк оилавий меҳмон уйлари ўз фаолиятини бошлади

19 окт, 14:04 4 326 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда илк оилавий меҳмон уйлари ўз фаолиятини бошлади Жорий йилнинг 25 сентябрь ҳолатига кўра, республикада 23 та оилавий меҳмон уйи рўйхатга олинди. Мазкур оилавий меҳмон уйлари асосан Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида очилиб, 50 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, якка тартибдаги тадбиркор томонидан очилган оилавий меҳмон уйи 3 нафаргача ходим ёллаши мумкин. Бугунги кунда мазкур оилавий меҳмон уйлари хорижий ва республиканинг бошқа вилоятларидан келаётган сайёҳлар ва меҳмонларни жойлаштириш учун хизмат қилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорининг қабул қилиниши туризм фаолияти субъектларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган.

Мазкур ҳужжатнинг мазмун моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек аҳоли томонидан ўз уйида оилавий меҳмон уйлари очишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмаларига оилавий меҳмон уйлари очиш масаласига оид 100 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, улар билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган йўриқномадаоилавий меҳмон уйларини очиш тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар