«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:39
ЎЗO‘Z

Мурод Хонтўраев озодликка чиқарилди

15 окт, 17:15 5 227 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мурод Хонтўраев озодликка чиқарилди 2018 йил 12 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Мурод Хонтўраев, Дониёр Ваҳобов ва Илҳомжон Парпиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур жиноий иш судья Темур Қосимов раислигида кўриб чиқилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М.Хонтўраевни, Д.Ваҳобовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) 3 қисми “а” банди, И.Парпиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 1 қисми ва 277-моддаси (“Безорилик”) 2 қисми “а”, “б”, “в” бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

Суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчиларга жазо тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди М.Хонтўраевга энг кам ойлик иш ҳақининг 94 баробари миқдорида жарима жазоси, Д.Ваҳобовга 3 йил 8 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси, И.Парпиевга ойлик иш ҳақидан 20 фоиз давлат фойдасига ушлаб қолган холда 2 йил 1 ой 24 кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Судланувчиларга жазо тайинлашда улар истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган ўз кафиллигига олиш ҳақидаги хатлари инобатга олинди.

Шунингдек, суд томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мурод Хонтўраев бир қатор шахслар билан биргаликда 21 июнга ўтар кечаси Юнусободдаги тунги клублардан бирида «жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган, тартибсизлик қилгани» ҳақида хабар берилганди.

Унинг ўзи тан жароҳати (кўкрагига пичоқ билан зарба берилган) билан Юнусободдаги 7-касалхона (собиқ 17-шаҳар касалхонаси)га ётқизилган, кейинги куни милиция томонидан олиб кетилган.

Маълумот учун, Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Айни пайтда у Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3-курс талабаси. Оилали ва икки нафар фарзанди ҳам бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар