«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:35
ЎЗO‘Z

Халқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2-ўринни қўлга киритди

06 окт, 12:55 4 204 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2-ўринни қўлга киритди Россия Федерациясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг дўстона армиялари ўртасида тоғ уч кураши бўйича мусобақа ўтказилди. 3 кун давом этган баҳсларда Ўзбекистон жамоаси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

5 октябрь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида иштирокчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ва яшовчанлик маркази базасида – Европа қитъасининг энг баланд нуқтаси – Эльбрус чўққиси ёнбағирларида ташкил этилди. Якка ва жамоавий тартибда тошли қояга чиқиш, тоғ тўсиқлари йўлагидан ошиб ўтиш ва жанговар ҳолатда 5 километр масофага марш югуриб, ўқотар қуроллардан отиш каби махсус мураккаб шартлардан иборат.

Ўзбекистонлик шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Рамазон Мамадиев биринчи имкониятдаёқ барча нишонларни йўқ қилди ва 26 дақиқаю 26 сонияли кўрсаткич қайд этиб, 5 км масофага марш югуришда кучли учликдан жой олди.

Яна бир ҳамюртимиз тоғ тўсиқлари йўлагидан ўтишда тенгсиз эканини намойиш этди. У мазкур тўсиқли йўлакни 6 дақиқаю 54,8 сонияда ўтиб, 3 та гранатани аниқ нишон габаритига улоқтиришга эришди.

Умумий натижаларга кўра, ўзбекистонлик ҳарбийлар 1-машқ бўйича 2-ўрин, 2-машқ бўйича 1-ўрин ва 3-машқ бўйича дурранг натижа кўрсатиб, очколар ҳисоби бўйича 2-ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Россия Федерацияси ва учинчи ўринни Қозоғистон Республикаси вакиллари эгаллади.

– Ўзбекистон жамоаси ушбу беллашувга жиддий ҳозирлик кўриб, жамоа таркибидаги тўрт нафар иштирокчи Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ бағирларида малакали мутахассислар кўмагида машғулотлар олиб борган эди, – дейди жамоа мураббийи майор Дилшод Ҳудойберганов.

Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойидан сентябрь ойига қадар МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари доирасида ҳарбий-амалий спортнинг 7 та тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Сентябрь ойида ўтказилган “Армия қўл жанги” йўналиши бўйича чемпионат биринчи маротаба Тошкентда ўтказилди ва унда ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди. Шунингдек, “Командирлик стартлари” ва “Спорт ориентирланиши” Россия Федерациясида, “Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси” июнь ойида Беларусь Республикасида, “Офицерлар уч кураши” ва “МП-3 ва КА-3 машқларида штатдаги ёки штатга илова қилинган жадвалдаги қуроллардан отиш” август ойида Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган эди. «Командирлик стартлари стартлари» ва «Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси» мусобақаларида Ўзбекистон ҳарбийлари иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида олдин хабар берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 237
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 90
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 231
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 220
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар