«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:51
ЎЗO‘Z

Маҳалладан бериладиган «справка»лар бекор қилинди

04 окт, 23:35 8 516 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳалладан бериладиган «справка»лар бекор қилинди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

- шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини;
- шахснинг ишсизлигини;
- болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- шахснинг тавсифномаси.

Эндиликда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини ва унинг ишсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар зарур бўлса, мазкур маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишинча Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан олинади.

2020 йил 1 январдан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ФҲДЁ органларидан мустақил равишда олинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 0
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар