«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «буханка» нон нархи ноябрда яна ошиши мумкин

16 сен, 19:57 8 220 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «буханка» нон нархи ноябрда яна ошиши мумкин Ўзбекистонда 15 сентябрдан қолипли нон - «буханка»нинг нархи кўтарилди. 2014 йил кузидан буён нархи 650 сўм бўлиб келган нон энди республика бўйлаб 650 сўмдан 1200 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.

«Халқ сўзи Онлайн» нашри истеъмолдаги энг муҳим озиқ-овқат маҳсулоти нархининг кескин кўтарилиши бўйича саволларга жавоб олиш учун Тошкент шаҳри аҳолисига нон ва нон маҳсулотлари етказиб беришга қаратилган «Тошкентнон» ишлаб чиқарувчилар уюшмасига мурожаат қилган.

«Ҳозирги пайтда уюшмамиз томонидан кунига ўртача 500—550 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилмоқда. Нон нархининг кўтарилиши эса, аввало, ишлаб чиқариш таннархига боғлиқ. Чунки шу кунга қадар биринчи навли уннинг 1 килограммини 930 сўмдан сотиб олардик. Шунинг ҳисобига битта қолипли нон ишлаб чиқариб, то у савдо дўконига етказиб берилгунига қадар таннархи 591 сўмга тўғри келарди. Айни пайтда бу кўрсаткич ўртача 1000 сўмни ташкил этмоқда. Сабаби, уннинг баҳоси ҳам кўтарилиб, 1 килограммини 1400 сўмдан харид қиляпмиз. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сонли қарори билан белгиланган бўлиб, нарх-наво жорий йилнинг ноябридан яна ошиши мумкин», — дейди «Тошкентнон» уюшмаси бош ҳисобчиси Руслан Мусретов.

Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб 1 килограмм буғдой унининг улгуржи нархи 1400 сўм миқдорида белгиланган. Ушбу ҳужжатда мазкур нархни 1 ноябргача бекор қилиш ҳам кўзда тутилган. Негаки, эндиликда қолипли нон талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотилади.

Бу жараёнда аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса, ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (15 сентябрь ҳолатига кўра — 18,4 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади. Бу янгилик амалиётга шу йилнинг 1 октябридан жорий этилади.

Бундан ташқари, қарорда 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланган нафақа тўланиши ҳам ўз аксини топган. Энг асосийси, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, зарурат туғилганда давлат захирасидан дон чиқарилиши боғлиқ чора-тадбирлари кўрилиши кўзда тутилган.

Айримлар нарх-навони жорий мавсумда ғалла ҳосили мўлжалдагидан кам бўлгани оқибати билан боғламоқда. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Ушбу саволга жавоб олиш учун «Халқ сўзи Онлайн» мухбирлари «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси мутасаддиларига мурожаат қилган.

«Бу каби гап-сўзлар асоссиз. Чунки компаниямиз тизимидаги корхоналарда ўтган йилдагидан кам бўлмаган миқдорда буғдой қабул қилинди. Улар сифатли сақланиб, пешма-пеш қайта ишланмоқда. Мамлакатимиз аҳолиси эҳтиёжига яраша буғдой жамғарилган. Ун етказиб беришда узилишлар рўй бермайди», дейди Дон ва уруғлик тайёрлаш ва сақлашни ташкил этиш бошқармаси мутахассиси Акром Исмоилов.

«Донни қайта ишловчилар, нон тайёрлаш корхоналари ишчилари билан суҳбатлашар эканмиз, улар уннинг нархи охирги марта 2014 йилда ошгани таъкидлашмоқда. Орадан тўрт йил ўтиб, битта нон баҳосининг бир литр газланган сув нархига яқинлашганини «нормал ҳолат» дея қабул қилишаётир. Яна улар амалиётга эркин бозор нархи қўлланилишини ишлаб чиқариш корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги муҳим қадам, дея баҳолашяпти», — дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар