«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2020, 12:30
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди

15 сен, 09:27 2 814 Жамият
Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб сайланди.

Бугун, 14 сентябрь куни соат 10.00да Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, қўшма мажлисда иштирок этган 331 депутатлардан 324 нафари ёқлаб берган овози билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Жаҳонгир Обидович Олий Мажлис Сенатидаги пойтахт номидан сайланган бешинчи сенатор сифатида фаолият олиб боради.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкентда туғилган. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик“ ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳар “Артел Инжиниринг“ МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган.

2018 йил 26 апрель куни Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаев Берлин шаҳри ҳокими билан учрашди 13 сен, 14:52
  • Шаҳар ҳокими: "25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик" 21 июл, 23:42
  • Тошкент шаҳар ҳокими ҳар куни ишни нимадан бошлашини айтди 13 июн, 20:26
  • Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланди 26 апр, 19:40
  • Сурхондарё ва Жиззах вилояти ҳокимлари Сенатор этиб сайланди 02 фев, 18:29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бобир Абдихолиқов гуруҳ босқичидаги ўйинлар, БАА ва бошқалар ҳақида 18 янв, 12:20 53
  • Абдулла Арипов: Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади 18 янв, 12:07 112
  • ЎзЛиДеп бош вазирликка Абдулла Арипов номзодини кўрсатди 18 янв, 11:55 126
  • БАА мураббийи: Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс 18 янв, 11:37 281
  • Любинко Друлович БААга қарши ўйин олдидан нималар деди? 18 янв, 11:32 310
  • Давлат хизматида ходимлар ротацияси коррупцияга қарши кураш усули сифатида 18 янв, 11:17 179
  • Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 18 янв, 10:54 353
  • Оятуллоҳ Хоминаий 8 йил ичида илк бор мавиза ўқиди 18 янв, 10:30 322
  • Гвардиола: “Вақтлари бўлганида улар бирга тушлик қилишади” 18 янв, 10:11 255
  • Ўзбекистонлик футболчи Португалия клубига ўтди 18 янв, 09:53 648
  • Бўлимлар