«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:41
ЎЗO‘Z

Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ташкил этилди

12 сен, 09:02 4 912 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ташкил этилди Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди.

Ўн кунда камида бир марта жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш комиссиянинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларига манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш ҳамда ҳудудий гуруҳлар томонидан чуқур таҳлил асосида аниқланган тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш комиссиянинг муҳим вазифалари сирасига киради.

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани ўрганиш, шунингдек, уларни, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

- ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва бошқалар) келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини ўрганиш ва аниқлаш;

- тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш;

- тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлаш;

- бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш;

- жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Комиссияга киритиш;

- вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳудудий гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар