«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:58
ЎЗO‘Z

АҚШ долларларини юртимиздан яширинча олиб чиқилиши фош этилди

07 сен, 23:15 4 614 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ долларларини юртимиздан яширинча олиб чиқилиши фош этилди Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали республикадан чиқиб кетаётган фуқаро Й.С.нинг безовталаниши божхоначиларда бежиз шубҳа уйғотмагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Божхона кўриги давомида ушбу шахс чўнтакларидаги 12400 АҚШ долларини йўловчи божхона декларацияси ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош қилинди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Унинг ҳамроҳи Э.М. ҳам таваккалга қўл уриб, 10 минг АҚШ долларини чўнтаги ва сумкасига жойлаганча, бамайлихотир чиқиб кетаман деб ўйлаганди. Аммо, унинг бу ўйлари божхона постида пучга чиқди.

Худди шундай ҳолат вилоятнинг “Ойбек” чегара божхона постида ҳам фош этилди. Мазкур пост орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган чет эл фуқароси Л.М. йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб 140 минг Россия рублини олиб чиқиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳам нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишга доир божхона қоидабузарликлари фош қилинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-Олмата” рейси бўйича парвозга шайланган қўшни давлат фуқароси М.М.га тегишли сумка белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 4924 АҚШ доллари яширилганлиги маълум бўлди.

Айни шу рейснинг яна бир йўловчиси, қўшни давлат фуқароси Р.Н. ҳам 5 минг АҚШ долларини сумкасига яширганча, божхона назоратидан четлаб олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш улар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.

Яъни, киришда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд хорижий валюта суммасидан ортиқча бўлмаган миқдордаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга рухсат этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар