«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:33
ЎЗO‘Z

Меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳукумат томонидан рағбатлантирилмоқда

07 авг, 09:58 5 953 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳукумат томонидан рағбатлантирилмоқда Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорларнинг меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйишини рағбатлантирмоқда, Бош вазир Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақидаги қарорини имзолади. Бош вазирнинг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook саҳифасида шу ҳақида маълум қилди.

Оилавий меҳмон уйи – бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача бўлган меҳмон (сайёҳ)ни вақтинчалик яшаш ва озиқ-овқат билан таъминлаш хизматларини тақдим этувчи хусусий уй хўжалиги, бунда уй эгалари ушбу уйда сайёҳлар билан бирга яшаши кўзда тутилади. Бир киши учун 3 м кв ҳисобидаги турар-жой – оилавий меҳмон уйини ташкиллаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Қарорда бу жойлашув воситаларига қўйиладиган талаблар белгилаб берилган.

Оилавий меҳмон уйлари хизматлари индивидуал тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.

Меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва Ягона реестрнинг юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Оилавий меҳмон уйларининг хизматларини сертификациялаш учун соддалаштирилган тизим йўлга қўйилмоқда. Бу меҳмон уйини ўрганиш ҳужжати асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари Ягона реестрига киритиш ва тегишли маълумотномани бериш йўли орқали амалга оширилади.

Тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари Ягона реестрига кирувчи индивидуал тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари аризасига кўра уларга имтиёзли шароитларда кредитлар ажратиш тавсия қилинади. Кредит энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида, беш йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли даврга берилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар