«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:08
ЎЗO‘Z

Ягона мактаб формаси тасдиқланмай, ота-оналар қайси формани сотиб олмоқда?

05 авг, 19:30 7 596 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ягона мактаб формаси тасдиқланмай, ота-оналар қайси формани сотиб олмоқда? ​​Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ягона мактаб формаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори тайёрланаётгани ҳақида Kun.uz'га маълум қилганди.
Шунга қарамай, ҳудудларда ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб формасини сотиб олиш бўйича «тавсиялар» берилмоқда. Шундай ҳолатлардан бири Наманган вилоятида кузатилган.

Kun.uz'га маълум қилинишича, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ХТБ бошлиғи Шавкат Мамарасулов «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вилоят бўлими билан келишган ҳолда ягона мактаб формасини сотиб олиш бўйича мактаб директорларига «тавсия» бермоқда.

«Ягона мактаб формасини жорий этишда дастлабки синов даврида қатнашган, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланган дизайн бўйича тикилган кийимлар танлаб олинмоқда. Бунда «Чуст енгил саноат» текстил корхонаси ҳамда «Истиқлол дизайн» корхонаси ишлаб чиқараётган маҳсулотлар танлаб олинмоқда. Албатта, бу формалар ота-оналарга маъқул бўлса, сотиб олиш тавсия этилмоқда», дейди ХТБ бошлиғи Мамарасулов Kun.uz мухбири билан суҳбатлашиб.

Шавкат Мамарасуловнинг айтишича, ягона мактаб формаси учун белгиланган нарх Янгиқўрғон туманида бир ўқувчи учун 90-110 минг сўм атрофида бўлиши назарда тутилган. Ўқитувчиларнинг формаси масаласида туман бошлиғи масалага аниқ жавоб беролмади.

Шунга қарамай, Kun.uz'га етказилган маълумотга кўра, бир нафар ўқитувчи учун форманинг нархи тахминан 250 минг сўмга айланмоқда.

Агар вазир бу масала бўйича якуний қарор чиқарилиши кутилаётганини айтган бўлса, нега Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида бундай ҳолат юзага келмоқда?

«Бизга вилоят бошқарма бошлиғи Ваҳобжон Ражабов имзоси билан шундай хат тушган. Унда формани жорий этишда тавсиялар берилган», дейди Мамарасулов.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев эса ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида шаҳардаги 35 сонли мактабнинг 2018/2019 ўқув йили учун мактаб формасини намойиш этди. Бироқ, вазир ягона мактаб формаси республика бўйлаб ҳақиқатан ягона бўлишини айтган бир пайтда, айниқса Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинмай, шаҳар ҳокими тарқатган маълумот ҳам кўплаб саволлар пайдо қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Шерматов «формани тайёрлаш ва етказиб бериш ишларига мактаб директори ҳам, ўқитувчи ҳам аралашмайди» деганди.

«Мен коррупциоген ҳолат юзага келишини истамайман, директор битта корхона билан тил бириктириб, ягона нарх ўрнатиб олиши мумкин эмас», дейди Халқ таълими вазири.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар